22-“Ақидаи Таҳовия” дарси

Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:

“وَالرُّؤْيَةُ حَقٌّ لأَهْلِ الْجَنَّةِ بِغَيْرِ إِحَاطَةٍ وَلَا كَيْفِيَّةٍ، كَمَا نَطَقَ بِهِ كِتَابُ رَبِّنَا: {وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌ * إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ} [القيامة:22-23 ] ، وَتَفْسِيرُهُ عَلَى مَا أَرَادَهُ اللَّهُ تَعَالَى وَعَلِمَهُ، وَكُلُّ مَا جَاءَ فِي ذَلِكَ مِنَ الْحَدِيثِ الصَّحِيحِ عَنِ الرَّسُولِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ فَهُوَ كَمَا قَالَ، وَمَعْنَاهُ عَلَى مَا أَرَادَ، لا نَدْخُلُ فِي ذَلِكَ مُتَأَوِّلِينَ بِآرَائِنَا، وَلا مُتَوَهِّمِينَ بِأَهْوَائِنَا، فَإِنَّهُ مَا سَلِمَ فِي دِينِهِ إِلاَّ مَنْ سَلَّمَ لِلَّهِ عَزَّ وَجَلَّ وَلِرَسُولِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ ، وَرَدَّ عِلْمَ مَا اشْتَبَهَ عَلَيْهِ إِلَى عَالِمِه”

“Жаннат аҳли учун – иҳота этмасдан ва шаклини белгиламасдан – кўришлик ҳақдир! (Яъни, Қиёмат куни мўминлар Аллоҳ таолони албатта кўрадилар, аммо Аллоҳ таолони кўрганларида атрофлича кўра олмайдилар ва қайси шаклда кўришлари ҳам биз учун бу дунёда номаълумдир). Парвардигоримизнинг китоби зикр қилганидек: “У Кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвардигорига боқиб тургувчидир!”. Бу оятлар тафсири Аллоҳнинг Ўзи ирода қилган ва Ўзи азалдан билган маънодадир. Шу ҳақда саҳиҳ ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган барча хабарлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай айтган бўлсалар анашундай, маъноси ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси мақсадда айтган бўлсалар анашундай бўлади. Бундай хабарларнинг кайфиятини аниқлашга киришмаймиз, ўз фикрларимиз билан таъвил қилмасдан, ҳавою хоҳишларимиз таъсирига берилмасдан иймон келтирамиз. Зеро, Аллоҳ ва Расулига тўла бўйсунган ва тушунмай қолган масаласини Билувчисига ҳавола қилган кишигина динида саломат қолади”.

mp3: юклаб олиш

real:  юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.