14-“Ақидаи Таҳовия” дарси (Қисқартирилган)
Тақдирга иймон келтириш мартабалари:
1. Аллоҳнинг илми; Аллоҳ таоло барча нарсаларни азалдан билган Зот;
2. Ёзиб қўйганлиги; Аллоҳ таоло “Лавҳул маҳфуз”га қиёматгача бўладиган барча нарсаларни ёзиб қўйганлиги;
3. Машиъати (кавний иродаси): Аллоҳ таоло хоҳлаган нарсасини хоҳлаган вақт амалга оширишлиги;
4. Яратишлиги; барча нарсаларни Аллоҳ таоло Ўзи яратишлиги;
– Тақдирга эътироз билдирувчиларга раддия;
– Аллоҳ таоло тақдирни махфий қилиб қўйганлиги;
– Аллоҳ таоло ҳар бир ишни буюк ҳикматларига биноан тақдир қилишлиги ва ҳеч кимга заррача ҳам зулм қилмаслиги;
– Бандаларга ўзларига яраша куч ва ихтиёр бериб, ҳақ ва ботилни ажратиб, ҳақ йўлга чақириб, ботил йўлдан огоҳлантириб қўйганлиги;
– Шайтон одамларни фақатгина диний ишларда васваса қилиб тақдир масаласида адаштиришга ҳаракат қилиши, дунёвий ишларда эса худди тақдирга иймон келтиргандай ўз ҳолларига қўйиши ва бунга ҳаётий мисоллар;
– Инсоннинг илми, ақли, кўришлик ва эшитишлик кучлари ва бошқа барча сифатлари ожизлиги баёни;
Имом таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:
“وَأَمَرَهُمْ بِطَاعَتِهِ، وَنَهَاهُمْ عَنْ مَعْصِيَتِهِ. وَكُلُّ شَيْءٍ يَجْرِي بِتَقْدِيرِهِ وَمَشِيئَتِهِ، وَمَشِيئَتُهُ تَنْفُذُ لَا مَشِيئَةَ لِلْعِبَادِ إِلَّا مَا شَاءَ لَهُمْ، فَمَا شَاءَ لَهُمْ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ . يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ، وَيَعْصِمُ وَيُعَافِي فَضْلًا، وَيُضِلُّ مَنْ يَشَاءُ، وَيَخْذُلُ وَيَبْتَلِي عَدْلاً. وَكُلُّهُمْ يَتَقَلَّبُونَ فِي مَشِيئَتِهِ بَيْنَ فَضْلِهِ وَعَدْلِهِ”
“Аллоҳ таоло бандаларни Ўзига итоат қилишга буюрди ва осийлик қилишдан қайтарди. Ҳар бир нарса Аллоҳнинг тақдири ва хоҳиши билан бўлади. Унинг хоҳиши албатта амалга ошади. Бандалар учун Аллоҳ нимани хоҳлаган бўлса, улар учун шундан ўзга хоҳиш йўқдир. Аллоҳ нимани улар учун хоҳласа, бўлади. Нимани хоҳламаса, бўлмайди.
Хоҳлаган бандасини Ўз фазли-карами ила ҳидоят қилади, (гуноҳ қилишдан) сақлайди ва (бало-мусибатлардан) офият беради. Хоҳлаган бандасини адолати ила адаштиради, (гуноҳлардан сақланишга) ёрдам бермайди ва (бало-мусибатлар билан) имтиҳон қилади.
Барча (бандалар) Унинг хоҳиши доирасида – фазли билан адли ўртасида ҳаёт кечирадилар.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш