Ибодатда бардавом бўлайлик (2-қисм)

Солиҳ амалда давомли бўлишнинг 10 та фойдаси:

1. Қалб солиҳ амал билан доимо Аллоҳга боғланиб жуда катта кучга эга бўлади;
2. Солиҳ амалда бардавом бўлиш Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сабаб бўлади;
3. Энг оғир мусибатлар келганда ҳам собитқадам бўлиб нажот топишга сабаб бўлади;
4. Фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради;
5. Гуноҳлар ўчириб ташланишига сабаб бўлади;
6. Нафсни ғафлатдан қутқаради ва тоат-ибодат билан лаззатланадиган қилади;
7. Ҳуснул-хотимага (яъни ўлим келганда гўзал суратда ва тоат-ибодат устида вафот қилишга) сабаб бўлади;
8. Қиёмат куни Аллоҳнинг Арш соясида бўлишга сабаб бўлади;
9. Дўзахдан ва мунофиқликдан саломат бўлишга сабаб бўлади;
10. Бирон узр билан амалдан тўхтаб қолса ҳам амал қилгандек савоб ёзилиб турилишига сабаб бўлади.

mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.