“Сифатус-сафваҳ” китоби: 10-дарс
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларининг давоми:
1. Биринчи ваҳий келганда “Алақ” сурасининг аввалги оятлари нозил бўлган;
﴿اقرأ باسم ربك الذي خلق * خلق الإنسان من علق * اقرأ وربك الأكرم * الذي علم بالقلم * علم الإنسان ما لم يعلم﴾.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаттиқ қўрқиб қолганларида Ҳадича онамиз розияллоҳу анҳо буюк ҳикмат билан Пайғамбаримизни собит қадам бўлишларида ёрдам берадилар.
3. Ҳадича онамиз Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломдек буюк инсонни Аллоҳ таоло асло хор қилмаслигига амин эканликлари билан қасам ичадилар ва Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломнинг ҳаётлари давомида ўзларига одат қилиб олган буюк ва олижаноб ишларини, инсонпарварлик сифатларини санаб ўтадилар;
“إنك لتصل الرحم، وتصدق الحديث، وتحمل الكل، وتقري الضيف، وتعين على نوائب الحق” الحديث.
4. Ҳадича онамиз Пайғамбаримизни янада ҳотиржам қилиш учун амакиваччалари, диншунос олим бўлган ва Насроний динига ўтган Варақа бин Навфал олдига олиб борадилар;
5. Варақа бин Навфал Пайғамбаримизга келган фаришта Жаброил эканини, яқинда Пайғамбаримизнинг қавмлари ватанларидан ҳайдаб чиқариши, барча Пайғамбарларнинг қавмлари уларга қаршилик қилганини хабар беради ва “анашу вақт келганда қаниди мен ҳам ҳаёт бўлсам эди, куч-қувватли йигитлар каби Сенга фидоий бўлиб ёрдам берсам эди” деб умид қилади;
6. Ваҳий келиши яна бир мунча муддат тўхтаб қолади, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаттиқ сиқилиб қоладилар, ўзларини тоғ устидан ташлаб юбормоқчи бўлганларида Жаброил алайҳиссалом келиб “Сиз Аллоҳнинг ҳақиқий Пайғамбарисиз” деб қалбларини собит қадам қиладилар.
7. Иккинчи маротаба ваҳий келганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссаломни асл суратларида кўрадилар, Жаброил алайҳиссалом Аллоҳнинг энг буюк бандаларидан бири бўлганликлари учун ҳам 600 та қанотлари билан бутун уфуқни тўсиб қўйган ҳолларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўринадилар ва Муддассир сурасининг аввалги етти оятини Аллоҳнинг ҳузуридан олиб келадилар.
8. Ваҳий жуда ҳам оғир бўлиши, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий келганда рўй берган ажойиб ҳолатлар ҳақида ворид бўлган баъзи ҳадиси шарифлар.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш