“Сифатус-сафваҳ” китоби: 11 – дарс
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларининг давоми:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғулишлари билан жинлар осмонга яқинлаша олмайдиган бўлиб қолгани, фаришталарнинг сўзларига қулоқ солиш учун осмонга яқинлашган жинлар ёниб турган юлдуз парчалари билан куйдириб юборилиши;
2. Жинлар осмондаги фаришталардан эшитиб олган битта хабари фолбинларга етиб келгунга қадар 100 та ёлғон гаплар билан аралаштириб ташлашлари;
3. Яҳуд уламолари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатлари Тавротда ёзилганини тан олишлари;
4. Яҳудийлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҲАҚ Пайғамбар эканликларини тан олишса ҳам кибру ҳасад балоси туфайли ёки қавму қариндошдан ажрамай деб Исломга кирмаганликлари;
5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломнинг аввалида 3 йил махфий суратда даъват қилганликлари; Ҳамза ва Умар каби куч-қувватли саҳобалар Макка мушрикларидан қўрқмасдан очиқ-ойдин даъват қилишлари.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш