24 – ”Ақидаи Таҳовия” дарси
Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига шарҳ:
“فَمَنْ رَامَ عِلْمَ مَا حُظِرَ عَنْهُ عِلْمُهُ، وَلَمْ يَقْنَعْ بِالتَّسْلِيمِ فَهْمُهُ، حَجَبَهُ مَرَامُهُ عَنْ خَالِصِ التَّوْحِيدِ، وَصَافِي الْمَعْرِفَةِ، وَصَحِيحِ الْإِيمَانِ، فَيَتَذَبْذَبُ بَيْنَ الْكُفْرِ وَالإِيمَانِ، وَالتَّصْدِيقِ وَالتَّكْذِيبِ، وَالْإِقْرَارِ وَالْإِنْكَارِ، مُوَسْوَسًا تَائِهًا، شَاكًّا، لا مُؤْمِنًا مُصَدِّقًا، وَلا جَاحِدًا مُكَذِّبًا”.
“Бас, кимки (Аллоҳ ва Расулига) топшириш билан қаноатланмасдан (Аллоҳ тарафидан) беркитилган нарсани билишга интилса, бу интилиши уни холис тавҳиддан, соф илм-маърифатдан ва саҳиҳ иймондан тўсиб қўяди . Оқибатда у васвасага тушган ҳолида, сарсону саргардон бўлиб, қалби шак шубҳалар билан тўлиб, куфр билан иймон, тасдиқ этиш билан ёлғонга чиқариш, инкор билан иқрор ўртасида тарарддудга тушиб юради. На комил мўмин бўлади ва на очиқ кофир бўлади“.
Шарҳда зикр қилинадиган масалалар:
1. Калом ва фалсафачиларнинг аҳволи;
2. Тавба қилган мутакаллим уламоларнинг сўзларидан намуналар;
3. Фитна, васваса, залолат ва хато йўллардан узоқ бўлиш учун дуони лозим тутиш аҳамияти ва муборак дуолардан бири;
“اللَّهُمَّ رَبَّ جِبْرَائِيلَ وَمِيكَائِيلَ وَإِسْرَافِيلَ، فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ، عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، أَنْتَ تَحْكُمُ بَيْنَ عِبَادِكَ فِيمَا كَانُوا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ، اِهْدِنِي لِمَا اخْتُلِفَ فِيهِ مِنَ الْحَقِّ بِإِذْنِكَ، إِنَّكَ تَهْدِي مَنْ تَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ”.
Таржимаси:
“Жаброил, Микоил ва Исрофилнинг Парвардигори, осмонлару ерни йўқдан бор қилган, ошкору ғайб нарсаларни билиб тургувчи Эй Аллоҳ! Шубҳасиз, бандаларинг ихтилофлашиб юрган нарсалар борасида уларнинг орасини Сен Ўзинг ҳал қилиб ҳукм ҳукм чиқарурсан. Сен Ўзинг мени Ҳақиқатга бошлагин. Албатта Сен хоҳлаган бандангни тўғри йўлга ҳидоят қиласан”.
4. Аллоҳ таоло Жаброил, Микоил ва Исрофил алайҳимуссалом Парвардигори эканини алоҳида таъкидланиши ва бу фаришталар энг улуғ фаришта бўлишлари ҳикмати.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш