26 – ”Ақидаи Таҳовия” дарси

Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига шарҳ: 

“وَمَنْ لَمْ يَتَوَقَّ النَّفْيَ وَالتَّشْبِيهَ زَلَّ وَلَمْ يُصِبِ التَّنْزِيهَ، فَإِنَّ رَبَّنَا جَلَّ وَعَلَا مَوْصُوفٌ بِصِفَاتِ الْوَحْدَانِيَّةِ، مَنْعُوتٌ بِنُعُوتِ الْفَرْدَانِيَّةِ، لَيْسَ فِي مَعْنَاهُ أَحَدٌ مِنَ الْبَرِيَّةِ.

وَتَعَالَى عَنِ الْحُدُودِ وَالْغَايَاتِ وَالْأَرْكَانِ وَالْأَعْضَاءِ وَالْأَدَوَاتِ، لَا تَحْوِيهِ الْجِهَاتُ السِّتُّ كَسَائِرِ الْمُبْتَدَعَاتِ”. 

“(Аллоҳ ўзига исбот қилган сифатларни) инкор этишдан ва (уларни махлуқлар сифатига) ўхшатишдан эҳтиёт бўлмаган кимса албатта йиқилади ва (аслида Аллоҳни поклашни мақсад қилган бўлса-да, У Зотни) поклаган бўлмайди.

Зеро, Буюк Раббимиз – жалла ва ало – “Ваҳдоният” (Яккалик) ва “Фардоният” (Ягоналик) сифатлар билан мавсуфдир (сифатланган). Аллоҳ таолога хос маънолар махлуқлардан ҳеч кимда йўқ.

Аллоҳ таоло чегара-ҳудудлардан, ғоя – ғаразлардан, аркон-устунлардан ҳамда аъзо ва асбоблардан (яъни уларга муҳтож бўлишдан) олийдир. Ва У Зотни бошқа махлуқларни (ўраб тургани) сингари олти тараф қамраб олмаган”. 

Шарҳ асносида зикр қилиб ўтиладиган масалалар:

1. Аҳли бидъатлар Аллоҳнинг сифатларини таъвил қиламиз деб таҳриф қилиб юборишлари;

2. Аҳлуссунна уламолари аҳли бидъатларнинг даъволари ботил эканини исботлаб беришлари;

3. Қуръону Суннат иборалари ҳеч қачон ботил тушунчаларга сабаб бўлмаслиги, балки адашган тоифалар ўзининг ақлу тушунчалари ноқислиги туфайли адашишлиги;

4. Имом Таҳовий ушбу ўринда Қуръону Суннатда келмаган баъзи ибораларни истеъмол қилишларига нисбатан бошқа уламолар билдирган мулоҳазалар.

mp3: юклаб олиш

real:  юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.