39 – ”Ақидаи Таҳовия” дарси

Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига шарҳ:

“وَلاَ نَخُوضُ فِي اللهِ وَلاَ نُمَارِي فِي دِينِ اللهِ، وَلاَ نُجَادِلُ فِي الْقُرْآنِ، وَنَشْهَدُ أَنَّهُ كَلاَمُ رَبِّ الْعَالَمِينَ، نَزَلَ بِهِ الرُّوحُ الأَمِينُ، فَعَلَّمَهُ سَيِّدَ الْمُرْسَلِينَ مُحَمَّداً صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَهُوَ كَلاَمُ اللهِ تَعَالَى، لاَ يُسَاوِيهِ شَيْءٌ مِنْ كَلاَمِ الْمَخْلُوقِينَ، وَلاَ نَقُولُ بِخَلْقِهِ، وَلاَ نُخَالِفُ جَمَاعَةَ الْمُسْلِمِينَ. 

Имом Таҳвоий ёзадилар:

“Аллоҳ таоло ҳақида (яъни Унинг Зоти ва сифатлари ҳақида) киришиб кетмаймиз, Аллоҳнинг дини ҳақида ҳам, Қуръон ҳақида ҳам тортишмаймиз. Қуръони карим Оламларнинг Раббиси бўлмиш Аллоҳ таолонинг каломи деб гувоҳлик берамиз. Бу Қуръони каримни “Руҳул Амин” (Жаброил) алайҳиссалом олиб тушганлар (Аллоҳнинг ҳузуридан) ва Пайғамбарларнинг саййиди бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга уни ўргатганлар. Бу Қуръон Аллоҳ таолонинг каломи, махлуқларнинг каломидан ҳеч қайси бири бунга баробар кела олмайди. Қуръъони каримни махлуқ деб айтмаймиз. Мусулмонларнинг жамоатига қарши чиқмаймиз”. 

mp3: юклаб олиш

real:  юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.