56-”Ақидаи Таҳовия” дарси
Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:
“وَنُؤْمِنُ بِالكِرَامِ الكَاتِبِينَ، فَإِنَّ اللهَ قَدْ جَعَلَهُمْ عَلَيْنَا حَافِظِينَ، وَنُؤْمِنُ بِمَلَكِ الـمَوْتِ الـمُوَكَّلِ بِقَبْضِ أَرْوَاحِ العَالَمِينَ، وَبِعَذَابِ القَبْرِ لِمَنْ كَانَ لَهُ أَهْلاً، وَسُؤَالِ مُنْكَرٍ وَنَكِيرٍ فِي قَبْرِهِ عَنْ رَبِّهِ وَدِينِهِ وَنِبِيِهِِ عَلىَ مَا جَاءَتْ بِهِ الأَخْبَارُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلىَ اللهُ عَلَيْهِ وَسَلّمَ وَعَنِ الصَّحَابَةِ رِضْوَانُ اللهِ عَلَيْهِمْ. وَالقَبْرُ رَوْضَةٌ مِنْ رِيَاضِ الـجَنَّةِ أَوْ حُفْرَةٌ مِنْ حُفَرِ النِّيْرَانِ.
“(Барча амалларни ёзиб турувчи) Улуғ ёзувчи (малоика)ларга иймон келтирамиз. Дарҳақиқат Аллоҳ уларни бизнинг устимизда ҳофиз – ёд олувчи қилиб қўйган (яъни, Аллоҳ таоло малоикалардан бир тоифаларини қилаётган ишларимизни ва айтаётган сўзларимизни ёзиб, ёд олиб турадиган зотлар қилиб қўйган).
Бутун оламдаги жонзотларнинг жонини олишга масъул қилинган Малакул-мавт – Ўлим фариштасига ҳам иймон келтирамиз.
Мустаҳиқ бўлган кимсалар “Қабр азоби”га тутилишлари ҳақ эканига ҳам иймон келтирамиз.
Ҳар бир инсон қабрида Мункар ва Накир исмли малоикалар тарафидан сўроққа тутилиб, Ўзининг Парвардигорига, Динига ва Пайғамбарига бўлган иймони ҳақида сўралиши ҳаққу рост эканига ҳам иймон келтирамиз.
(Бу эътқодий масалалар) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва Саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳумдан собит бўлган хабарларда қандай ворид бўлган бўлса анашундай деб иймон келтирамиз.
Қабр ё Жаннат боғларидан бир боғ бўлади, ё олов – дўзах чоҳларидан бир чоҳ бўлади.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш