68-”Ақидаи Таҳовия” (охирги дарс-Ақидаи Таҳовиянинг хотимаси-якуни)

Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзлари шарҳи:

“فَهَذَا دِينُنَا وَاعْتِقَادُنَا ظَاهِرًا وَبَاطِنًا، وَنَحْنُ بَرَاءٌ إِلَى اللَّهِ مِنْ كُلِّ مَنْ خَالَفَ الَّذِي ذَكَرْنَاهُ وَبَيَّنَّاهُ. وَنَسْأَلُ اللَّهَ تَعَالَى أَنْ يُثَبِّتَنَا عَلَى الْإِيمَانِ، وَيَخْتِمَ لَنَا بِهِ، وَيَعْصِمَنَا مِنَ الْأَهْوَاءِ الْمُخْتَلِفَةِ، وَالْآرَاءِ الْمُتَفَرِّقَةِ، وَالْمَذَاهِبِ الرَّدِيَّةِ، مِثْلَ الْمُشَبِّهَةِ وَالْمُعْتَزِلَةِ وَالْجَهْمِيَّةِ وَالْجَبْرِيَّةِ وَالْقَدَرِيَّةِ وَغَيْرِهِمْ، مِنَ الَّذِينَ خَالَفُوا السُّنَّةَ وَالْجَمَاعَةَ، وَحَالَفُوا الضَّلَالَةَ، وَنَحْنُ مِنْهُمْ بَرَاءٌ، وَهُمْ عِنْدَنَا ضُلَّالٌ وَأَرْدِيَاءُ وَبِاللَّهِ الْعِصْمَةُ وَالتَّوْفِيقُ”.

Маъноси:

“Зоҳиримизда ҳам ичимизда ҳам бизнинг динимиз ва эътиқодимиз манашудир. (Ушбу китобимизда) зикр этган ва баён қилган эътиқодга қарши бўлганлардан биз поклигимизни ошкор этиб Аллоҳга илтижо қиламиз. Аллоҳ таолодан бизни Иймонда собит қадам қилишини ва ҳаётимиз хотимасини шу Иймон билан якунлашини сўраймиз. Мушаббиҳалар, Муътазилалар, Жаҳмийялар, Жабрийялар, Қадарийялар ва шулар каби бошқа турли туман ҳавои нафсга эргашганларга (адашган тоифаларга), фирқаларга бўлиниб кетган фикрларга, залолатга бурилиб кетган оқимларга қўшилиб қолишдан Аллоҳ Ўзи бизларни асрашини сўраймиз. (Анашу адашган тоифалар) Аҳлиссуннаҳ вал-жамоъаҳга қарши бўлишган, улар залолат билан дўстлашишган, биз улардан безормиз, улар бизнинг эътиқодимиз бўйича адашган ва залолатга кириб кетган тоифалар. Залолатдан қутулиш ва Ҳидоятга муваффақ бўлиш фақатгина Аллоҳнинг мадади билан бўлади (биз Аллоҳдан бизни адашган йўллардан асрашини ва ягона Ҳақ йўл – Ҳидоятга муваффақ қилишини илтижо қилиб сўраб қоламиз)”.

юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.