Ибодатда бардавом бўлайлик (3-қисм)

Солиҳ амалда бардавом бўлишга ёрдам берадиган василалар:

1. Аллоҳ таолога доимо дуо-илтижо қилиб сўраш, жумладан қуйидаги набавий васиятни ўқиб юриш:

“اَللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ”

2. Содиқ ният билан қатъий қасд қилиб ўз нафсини тарбия этиш, доим бажариб юришга аҳд қилган солиҳ амалини қийин ҳолатларда канда қилмаслик; (Али ва Ибни Умар розияллоҳу анҳумларнинг қиссаларидан ибрат оламиз).
3. Инсон ўзига оғир қилиб бириданига тоқатидан ортиқ амалларга киришиб кетмаслик; (Аллоҳ фарз қилган амаллар енгил, барчага муносиб ва икки олам бахтига сабабдир).
4. Солиҳ амаллар гуноҳларни ўчириб туришини доимо ёдда сақлаш, шунда билиб-билмасдан қилиб қўядиган гуноҳларимизни ўчириб турилиши учун ҳам солиҳ амаллар қилиб юришга шошиладиган бўламиз;
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“اتق الله حيثما كنت وأتبع السيئة الحسنة تمحها وخالق الناس بخلق حسن”

“Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан тақво қилгин, гуноҳ иш қилиб қўйсанг дарҳол ҳасанаҳ – солиҳ амал қилгин (яъни тавба-тазарруъ ва бошқа солиҳ амалларга шошилгин) анашунда гуноҳинг ўчирилиб ташланади. Барча одамлар билан гўзал хулқ билан муомала қилгин”.

Вассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ.

mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.