2014-02-22: “Ўчирмоқчи бўлди золим овозингиз, лекин сизнинг овозингиз ўчган эмас”

obidqori1996

Тақдир саҳифасин инсон очган эмас,
Ҳеч ким битиб қўйганидан қочган эмас,
Ўчирмоқчи бўлди золим овозингиз,
Лекин сизнинг овозингиз ўчган эмас.
Золимларга икки дунё жазо берсин!
Аллоҳ сизнинг дардингизга шифо берсин!

Неъмат қадри йўқотганда билинади
Эслаганда ғамдан диллар тилинади.
Имонига лойиқ синов кўрар инсон,
Сизга бугун кўнгил шуни илинади…,
«Золим ИАК жазосини Худо берсин!
Сизнинг дардингизга комил шифо берсин!»

Аҳли бало бўлган эди Расулуллоҳ, (САВ)
Бу қисматга лойиқ кўрди сизни Аллоҳ.
Салафлардан қолган имон йўли шудир..,
Бу сўзимга қуръон гувоҳ, Тангрим гувоҳ!
Бу қисматдан, қалбингизга ризо берсин!
Роббим сизнинг дардингизга шифо берсин!

Золимга ҳақ сўзни айтмоқ жиҳод бўлгай,
Ҳақни айтган имонингиз зиёд бўлгай.
Ҳалок бўлгай ҳақни рад қилган золимлар,
Оқибати мисли Самуду-Од бўлгай!
Золимларга мангу битмас бало берсин!
Сизга Аллоҳ фазли бирла шифо берсин!

Ўтаяпмиз бу ўткинчи дунёсидан,
Тавфиқ етган олғай улуш тақвосидан.
Ғам ташвиши тугамайди бу дунёнинг,
Насиб этсин бахтли ҳаёт уқбосидан.
Тангрим эзгу тилакларга раво берсин!
Сизнинг дардингизга Ўзи шифо берсин!

Биров боқмас бугун бизнинг фарёдларга,
Аллоҳ қўйган жазо бордир, жаллодларга?!
Сизнинг бу халқ тарихида ўрнингиз бор,
Кўп ибратлар кўрсатгансиз авлодларга.
Сизга бизмас, тарих ўзи баҳо берсин!
Қодир Эгам дардингизга шифо берсин!

М. Абутов

(Обид қори Назаровга суиқасд уюштирилганининг икки йиллиги муносабати билан Стокҳолмда ўтказилган норозолик намойишида ўқилган шеър)

Улашинг
Comments
تعليق واحد على “2014-02-22: “Ўчирмоқчи бўлди золим овозингиз, лекин сизнинг овозингиз ўчган эмас””
  1. Fotima says:

    Устозга Аллоҳ комил шифо берсин. Аллоҳни душманлари золимларга Аллоҳ кифоя қилсин.

Leave A Comment