“Сифатус-сафваҳ” китоби: 12 – дарс

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларининг давоми:
– Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган бир қатор мўжизаларнинг баёни:
1. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга барча Пайғамбарларга берган мўжизалардан берганлиги;


2. Энг буюк мўжиза Қуръони карим эканлиги;
3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуолари билан ой иккига бўлиниши;
4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баракотлари туфайли озгина сув минглаб саҳобаи киромларга етадиган бўлиб кўпайиши;
5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуолари билан осмондан дарҳол ёмғирлар ёғиши ва дуолари билан тўхташи;
6. Макка мушриклари Аллоҳга қасам ичиб, бир-бирлари билан келишиб ёзиб олган шартномларини қумурсқалар еб ташлаши, фақатгина Аллоҳнинг номи ёзилган калималар саломат қолиши ва бу воқеадан ҳеч ким хабардор бўлмаган пайт Аллоҳнинг ваҳийси ила Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар беришлари.

mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.