(Исломнинг нимаси сизни ўзига жалб қилди?)

Muhammad_Asad_photoМуҳаммад Асад, Австриялик журналист, 1900-1992)

“Нега мусулмон бўлдингиз? Сизни нимаси ўзига жалб қилди?”

Шу савол менга такрор-такрор берилмоқда.

Эътироф этишим керак, мен бу ерда муайян бир нарсани кўрсата олмайман. Мени жалб қилган нарса маълум бир таълимот бўлган эмас.

Балки, ундаги ахлоқий таълимотларнинг амалий ҳаёт йўлига қўшилиб бир яхлит уйғунликни ташкил этганимикан…

Ҳозир мен қайси жиҳатлари кўпроқ ўзига қаратганини айта олмайман.

Негаки, назаримда, Ислом худди қад кўтариб турган мукаммал бинога ўхшайди, унинг барча бўлаклари бир-бирини тўлдириб, жипслаб туриш учун қўйилган, унда кераксиз нарсанинг ўзи йўқ, бирор нарсасида нуқсони йўқ. Бунинг натижасида мутаносиб, жипсли бир уйғунлик вужудга келган. Исломдаги барча таълимотлар, буйруқлар, фарзлар ўз ўрнига қўйилгани, барча нарсанинг ўз меъёри билан келиши мени ўзига тортган энг асосий нуқта бўлган бўлса ажаб эмас.

Муҳаммад Асад (Леопольд Вайс), Австриялик журналист.

(Таржима муаллифи: шайх Д. Сайфуллоҳ Носир)

Муҳаммад Асад раҳимаҳуллоҳ таржимаи ҳоли Wikipedia саҳифасида

Улашинг
Leave A Comment