Аёл киши эрига: “Сиз жонимсиз, сизсиз яшолмайман” дейиши жоиз
Савол (бир муслима аёлдан) :
Эримни “Руҳим -Жоним” деб чақирсам ёки унга “Сизсиз яшолмайман” деб айтсам жоизми?
Мен эримга бу сўзлар билан мурожаат қилишимда унга бўлган муҳаббатим ва эътиборимдан келиб чиқиб айтаман холос (яъни, ҳақиқатан ҳам у менинг ҳақиқий руҳим ва мен мутлақо усиз яшай олмайман, деган маънода эмас).
Жавоб:
Аёл киши ўз эрини “Руҳим – Жоним” деб чақиришида ёки унга “Сизсиз яшай олмайман” деб айтишида иншааллоҳ муаммо йўқ.
Бундай иборалар билан мурожаат қилиш эр-хотин орасида (мавжуд бўлиши талаб қилинадиган) “Ҳуснил-Ишра” – хушмуомалалик билан ҳаёт кечириш бобидан деб ҳисобланади.
Аёл киши эрига шундай ибораларни қўллаганда бу лафзнинг асл-ҳақиқий маъносини кўзда тутмайди, балки эрининг ҳурмати баландлигини, уни чин қалби билан қаттиқ севишини баён қилмоқчи бўлади, худди инсоннинг баданига нисбатан унинг руҳи қадри қимматли бўлгани каби.
Худди шунингдек “Сизсиз яшолмайман” деганида яъни “Сиз бўлмасангиз мен ҳаётда ёлғизланиб қоламан” деган маънода айтади.
Араб тилида баъзи бир шундай иборалар борки, уларнинг зоҳирий ва аслий маъносини кўзда тутмасдан айтилади. Масалан “Отам-онам сизга фидо бўлсин” ёки “қўлинг тупроққа белансин” ва ҳоказо иборалар.
(Бундай ибораларни қўллашда унинг лафзи ва зоҳирий маънолари эмас, балки инсон ичидаги маълум бир туйғуларни изҳор этиш кўзда тутилади).
Имом Нававий саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Зубайр розияллоҳу анҳуга) “Отам-онам сенга фидо бўлсин, от…” деганларидан фойда олиб айтадиларки:
“Бу ҳадис ота-она фидо бўлсин, деб айтиш ўрни келганда жоиз бўлишига далил бўлади. Аксар уламолар шундай деб айтишган.
Аммо Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ва Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ уни кариҳ кўришган.
Яна баъзи уламолар мусулмон ота-оналар ҳақида бундай иборани қўллаш макруҳ деб айтишган.
Энг саҳиҳ ( далили кучли) қавл: умумий суратда жоиз деб айтилган қавл.
Чунки бу сўздан кўзланган мақсад муҳаббатни ошкор этиш, ҳурматни олий қилиш ва хушмуомалалик, фақат”.
Имом Нававийинг Саҳиҳи Муслим шарҳидан иқтибос тугади.
Манба: Ислом савол-жавоб сайти: