Исломий давлат қуриш ғоями ёки восита ? Оддий мусулмон киши бу борада нима хизмат кўрсатиши лозим ?
Исломий давлат қуриш ғоями ёки восита ?
Оддий мусулмон киши бу борада нима хизмат кўрсатиши лозим ?
(Меҳмон туйғулар силсиласидан)
– Исломий давлат хоҳ яқин келажакда тиклансин, хоҳ тикланмасин, бу энг асосий масала эмас.
– Энг асосий масала: ҳар биримиз Аллоҳнинг ҳузурида шахсий ўзимиз Исломга қандай амал қилганлигимиз ҳақида жавоб беришимизни ўйлашимиз ва бу дунёда Ислом ва мусулмонлар учун қўлимиздан келганича холис ният ва илму ҳикмат билан хизмат қилиб олишимиз.
– Ҳар биримиз қаерда бўлсак ҳам атрофимиздаги мусулмонларнинг бирлигини сақлашда, бир-бирларига муҳаббатли, раҳм-шафқатли, кечиримли бўлишларида ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.
– Каттаю кичик, барча муаммоларни ҳал қилишда Ягона Аллоҳга ёлвориш билан бирга, ишончли аҳли илмлардан доимо маслаҳат сўраган ҳолимизда қадам ташлашимиз керак. Айниқса турли туман фитна ва шубҳалар кўпайган пайтларда.
– Исломий давлат қуриш бу бир восита холос, ғоя эмас. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳатто Ўзининг энг улуғ бандаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам дунёвий ғалабани кўрсатишга ваъда бермади, балки “хоҳласак кўрсатамиз, хоҳласак сени вафот этдирамиз…” деди.
(Юнус: 46, Раъд: 40, Ғофир:77 суралари).
-“Уларга ваъда қилганимизнинг баъзисини сизга кўрсатармиз ёки сизни (ундан олдин) вафот этдирармиз. Албатта Сизнинг зиммангизда фақат етказиш, ҳисоб қилиш Бизнинг зиммамизда” (Раъд: 40)
– “Агар улар юз ўгирсалар, бас, сизни уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ. Сизнинг зиммангизда фақат етказиш бор, холос” (Шўро: 48).
– Шундай экан, биз ғалабага шошилмасдан, ҳар биримиз имкониятимизда бўлган, қўлимиз ва тоқатимиз етадиган нарсаларни яхши билиб, амал қилишимиз ва унинг иккита шартини мукаммал суратда бажо этишимиз зарур:
1. Ҳар ишда ва ҳар доим Аллоҳга ёлвориб, ҳақни кўрсатишини, мукаммал ҳидоятга бошлашини сўраб, дуо-илтижолар қилиб юриш;
2. Раббоний уламоларнинг маслаҳатларидан чиқмасдан, доимо уларга боғланиб илм олиб, ҳикмат билан йўл тутиш.
– Ким қанча кўп уламоларга яқин бўлиб яшаса, ҳақиқатга шунча муваффақ бўлиб яшайди.
– “Одамларга Китобни ўргатганингиз ва ўзингиз ўрганганингиз асосида Раббонийлар бўлинг” (Оли Имрон: 79)
– Ибб Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят:
“Раббоний (олим) одамларга катта илмлардан олдин кичкина илмларни ўргатадиган имомдир”.