Ийдул-Фитр муборак! (2015 йил 17 июл жума куни ҳайит)
Саудия Арабистонидан олинган хабарларга кўра, бир неча дақиқалар муқаддам шаввол ойининг ҳилоли кўриниб, олий маҳкама томонидан расман тасдиқланди ва эртага – жума Ийдул-Фитр куни, деб эълон қилинди.
1436 ҳижрий йилнинг 1 шавволи, 2015 йил 17 июл муборак Рамазон ҳайити кунидир.
Ушбу улуғ муносабат билан барча мусулмонларни Ийди Рамазон байрами билан табриклаймиз.
Бутун Ислом умматига, айниқса, Фаластин, Бирма, Ироқ, Сурия, Яман, Ўзбекистон ва бошқа барча мазлум мамлакатлар аҳлига ҳидоят, нусрат ва баракотлар тилаймиз.
Аллоҳ таоло тутган рўзаларимизни, адо этган таровиҳ намозларимизни ва барча солиҳ амалларимизни Ўз даргоҳида мақбул айласин …
Оз фурсат ичида ниҳояланиб,
Аллоҳ амри билан кифояланиб,
Тарк этди бизларни саноқли кунлар,
Таровиҳ, тиловат, мароқли тунлар…
Келганда дунёдан кетар вақтимиз
Ёр бўлсин илоҳо, иймон-бахтимиз!
Ўшал кун Ийд каби сурурли бўлсин,
Охират ободу ҳам нурли бўлсин!
Ўшал кун номалар савобга тўлгай,
Бу йўлнинг охири хайрли бўлгай!
(Шайх Обидхон қори / 2007 йил, Рамазон ҳайити)
Манба: “Ислом Овози” саҳифаси