2014 йил 29 июн якшанба – муборак Рамазоннинг биринчи куни!

Азиз биродарлар, ҳурматли ака-укалар, муҳтарама онахонлар, опа-сингиллар!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Дунёнинг бир қатор мамлакатлари ҳижрий 1435, мелодий 2014 йилнинг муборак Рамазон ойи келаётган якшанба куни бошланиши ҳақида баёнотларини эълон қилдилар.

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси мажлисининг бир неча дақиқалар олдин эълон қилган қарорига кўра шанба муборак Шаъбон ойининг якунловчи кунидир. Чунки бу кеча янги ой туғилгани ҳақида бирор хабар кузатилмади.

Шунинг учун, 2014 йилнинг 29 июн, якшанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни Рамазон ойи билан муборакбод этади!

Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп яхшиликларини насиби рўзи айласин!

“Ислом Овози” таҳририяти

 

Улашинг
Leave A Comment