2014 йил 28 июл душанба – муборак Ийдул-Фитр куни!

Ислом оламининг бир қатор давлатлари эртага душанба Ийдул-Фитр куни, деб эълон қилдилар. 1435 ҳижрий йилнинг 1 шавволи, 2014 йил 28 июл муборак Рамазон ҳайити кунидир.

Саудия ахборот агентлигининг хабар беришича, шаввол ойининг ҳилоли кўрингани расман тасдиқланди.

Ислом Овози таҳририяти барча мусулмонларни муборак Ийди Рамазон байрам билан табриклайди. Ислом умматига, хоссатан, Ўзбекистон аҳлига озодлик, ҳидоят ва баракотлар тилайди.

Аллоҳ таоло тутган рўзаларимизни, адо этган таровиҳ намозларимизни, қилган солиҳ амалларимизни даргоҳида мақбул айласин.

 

Манба: “Ислом Овози”

Улашинг
Leave A Comment