Ҳозиргина олинган хабарга кўра, Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи бошланиши ҳақида расмий баёнотини эълон қилди.
Маҳкаманинг қарори бўйича эртага 2015 йил 15 сентябр сешанба муборак Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир.
Кеча якшанба кечқурун янги ой кўринмагани туфайли бугун душанба куни Зулқаъда ойининг 30 куни деб ҳисобланади, сешанба эса Зулҳижжа ойи бошланади.
Демак, 2015 йил 23 сентябр чоршанба Арафа куни, 24 сентябр пайшанба куни Явмун-Наҳр, яъни Ийдул-Азҳо байрами – Қурбон ҳайити бўлади, иншоаллоҳ.
Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти Аллоҳ таолодан бу муборак ўн кунликни ва Ийдул-Азҳо байрамини барча Ислом аҳли учун баракотли ва хайрли қилишини сўраб, дуолар қилади.
Меҳрибон Раббимиз барча мусулмонларга мана бундай улуғ кунларда холис ният билан кўплаб солиҳ амаллар қилишни муяссар айласин, Ўзбекистон ва бутун дунёдаги мазлум биродарларимиз ва опа-сингилларимизга нажот, Ислом динимизга ривож, умматимизга нусрату ғалаба, устозимиз Обидхон қори акага шифойи комил ато этсин …
Манба: “Ислом Овози”