“Сифатус-сафваҳ” китоби: 14-дарс
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларининг давоми:
1. Тоифга чиқиб даъват қилганларида Тоиф аҳли Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳайдаб чиқариши;
2. Жаброил билан Тоғлар фариштаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб Макка аҳлини тоғлар билан ҳалок қилишга рухсат беришларини сўраши;
3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам келажак авлод мўмин бўлишини умид қилиб Тоғлар фариштаси талабига кўнмасликлари;
4. Инсонларнинг аксарияти кофир бўлиб турган пайт Жинлар келиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келитиришлари;
5. Исро ва Меърож қиссаси; Аллоҳ таоло Ўз Расулига тасаллий бериб Исро ва Меърож мўжизаларини кўрсатиб Еттинчи осмонга кўтариб меҳмон қилиши;
6. Осмонларда Пайғамбарлар билан учрашишлари;
7. Мусо алайҳиссалоам Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрганларида йиғлашлари;
8. Осмондаги “Сидратул-Мунтаҳо” дарахти;
9. Беш вақт намоз аввал Эллик вақт фарз бўлиши, Мусо алайҳиссалом маслаҳатлари билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан ўз умматларига енгиллик беришини сўрашлари;
10. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Меърожда Аллоҳни кўрганмилар?
11. Бу дунё ҳаётида Аллоҳ таолони ҳеч ким кўролмаслиги;
12. Қиёмат маҳшарида Жаннатга киришдан олдин мўминлар ҳам, мунофиқлар ҳам Аллоҳни кўришлари, аммо мунофиқлар кўриши уларга ҳеч қандай неъмат аломати бўлмаслиги;
13. Жаннатда мўминлар учун энг катта неъмат Аллоҳ таолони кўришдир.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш