55-”Ақидаи Таҳовия” дарси

Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:

“وَنَتَّبِعُ السُّنَّةَ وَالْجَمَاعَةَ، وَنَجْتَنِبُ الشُّذُوذَ وَالْخِلَافَ وَالْفُرْقَةَ.

وَنُحِبُّ أَهْلَ الْعَدْلِ وَالْأَمَانَةِ وَنُبْغِضُ أَهْلَ الْجَورِ وَالْخِيَانَةِ.

وَنَقُولُ اللهُ أَعْلَمُ فِيمَا اشْتَبـَهَ عَلَيْنَا عِلْمُهُ.

وَنَرَى الْمَسْحَ عَلَى الْخُفَّيْنِ فِي السَّفَرِ وَالْحَضَرِ، كَمَا جَاءَ فِي الْأَثَرِ.

وَالْحَجُّ وَالْجِهَادُ مَاضِيَانِ مَعَ أُولِي الْأَمْرِ مِنَ الْمُسْلِمِينَ – بَرِّهِمْ وَفَاجِرِهِمْ – إِلَى قِيَامِ السَّاعَةِ، لَا يُبْطِلُهُمَا شَيْءٌ وَلَا يَنْقُضُهُمَا”.

Маъноси:

Биз (доимо) Суннати (Набавийя)га ва (мусулмонлар) Жамоатига эргашамиз. Ва (доимо, мусулмонлар жамоатидан) ажралиб чиқишдан, ихтилофлар чиқаришдан ва фирқаларга бўлиниб кетишдан узоқ бўламиз. Адолатли ва омонатдор инсонларни яхши кўрамиз, зулм ва хиёнат аҳлини эса ёмон кўрамиз. Қайсики масаланинг илми бизга аниқ бўлмаса “Аллоҳу Аълам” деб айтамиз.

Сафарда ҳам, муқим бўлинганда ҳам махсига худди ривоятларда келганидек масҳ тортиш шаръий амал деб биламиз.

Ҳаж ва Жиҳод мусулмон раҳбарлар билан бирга, хоҳ улар тақволи солиҳ бўлсинлар, хоҳ фожир – фосиқ бўлсинлар, қиёмат қоим бўлгунга қадар (ҳукми) давомий бўлади (яъни, яъни мусулмонлар жамоати бу икки ибодатни ҳам албатта ўрни келганда амалга оширишлари лозим бўлади). Ҳаж ва Жиҳодни ҳеч қандай нарса бекорга чиқара олмайди ва ботилга ҳам айлантиролмайди.

mp3: юклаб олиш

real:  юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.