42 – “Ақидаи Таҳовия” дарси

Эътиқодий масалаларни қайта қайта такрорлаб ўрганишнинг аҳамияти. 

Инсонларни 4 хил даражага тақсимланиши

  1. Мукаммал мўминлар;
  2. Фосиқ мусулмонлар (Иймони ноқислар, ширки акбар даражасига етмаган гуноҳ ишларни қилиб қўядиган мусулмонлар);
  3. Мусулмонлиги шубҳали одамлар (Мусулмонман деб туриб ширки акбар ёки куфри акбар бўлган гуноҳларни қилиб қўядиганлар);
  4. Куфри очиқ ойдин бўлган кофирлар ва мунофиқлиги фош бўлган зиндиқлар.

Ҳар бир инсон учта ҳолатдан ўтиши ва ҳар бир ҳолатига муносабат қандай бўлиши

1. Тириклик ҳолати ва ҳукми;

2. Ўлгандан кейинги ҳолати ва ҳукми;

3. Охиратдаги ҳолати ва ҳукми. 

Одамларнинг устидан ҳукм чиқариш икки қисмга бўлиниши

  1. Умумий ҳукм чиқариш масаласи;
  2. Шахсини таъйин қилиб ҳукм чиқариш масаласи ва бу жуда ҳам хатарли эканлиги. 

–       Ислом дини – Аҳлуссунна эътиқодининг буюк қоидаларидан баъзилари

  1. “Инсонларнинг зоҳирини қабул қилиш зарур”;
  2. “Очиқ-ойдин ҳужжат билан собит бўлган нарса очиқ-ойдин ҳужжатсиз бекорга чиқарилмайди”;
  3. “Шахсларнинг устидан ҳукм чиқариш фақатгина зарур ҳолатларда бўлади”. 

mp3: юклаб олиш

real:  юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.