57-”Ақидаи Таҳовия” дарси
Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:
“وَنُؤْمِنُ بِالبَعْثِ وَجَزَاءِ الأَعْمَالِ يَوْمَ القِيَامَةِ وَالعَرْضِ وَالـحِسَابِ وَقِرَاءَةِ الكِتَابِ وَالثَوَابِ وَالعِقَابِ وَالصِّرَاطِ وَالـمِيزَانِ.
وَالـجَنَّةُ وَالنَّارُ مَخْلُوقَتَانِ لاَ تَفْنَيَانِ أَبَداً وَلاَ تَبِيدَانِ، وَإِنَّ اللهَ تَعَالىَ خَلَقَ الـجَنَّةَ وَالنَّارَ قَبْلَ الـخَلْقِ، وَخَلَقَ لَهُمَا أَهْلاً، فَمَنْ شَاءَ مِنْهُمْ إِلىَ الـجَنَّةَ فَضْلاً مِنْهُ وَمَنْ شَاءَ مِنْهُمْ إِلىَ النَّارِ عَدْلاً مِنْهُ”.
Маъноси:
“Қиёмат куни қайта тирилиш ҳам, амалларнинг жазоси ва мукофоти ҳам ҳақрост эканига иймон келтирамиз.
Худди шунингдек, “Ал-Арз” (яъни: инсонлар Аллоҳнинг ҳузурида кўрсатилишлари ва инсонларга улар дунёда қилиб ўтган амаллари) кўрсатилиши ҳам ҳақрост эканига иймон келтирамиз.
Ҳисоб-китоб қилинишлари ҳам, номаи аъмолларини ўқишлари ҳам ҳақ эканига иймон келтирамиз.
(Яхши, солиҳ амаллари учун бериладиган) савоблар, (Ёмон амаллар учун тайёрлаб қўйилган) уқубатлар ҳам ҳақ эканига иймон келтирамиз.
(Яна Дўзах устидаги) Кўприк ва (амалларни ўлчайдиган) Тарози ҳам ҳақрост деб иймон келтирамиз.
Жаннат ва Дўзах, ҳар иккаласи ҳам яратиб тайёрлаб қўйлган деб иймон келтирамиз.
Жаннат ҳам, Дўзах ҳам абадул-абад давом этади, ҳеч қачон фоний бўлмайди, ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайди.
Аллоҳ таоло Жаннат ва Дўзахни халойиқларни яратишдан олдин (яъни, Инсону жинларни яратишдан олдин) яратиб қўйганлигига ҳам иймон келтирамиз.
Жаннатга жаннат аҳлини, Дўзахга дўзах аҳлини ҳам яратган.
Аллоҳ таоло бандалардан хоҳлаганини Ўзининг фазлу марҳаматига биноан Жаннатга киргизади, яна бошқа хоҳлаган бандаларини Ўз адолатига биноан Дўзахга киргизади”.
Қиёмат кунига иймон келтириш тафсилотлари:
- Қайта тирилиш;
- Амалларнинг жазоси ва мукофоти (Жазо калимаси араб тилида икки хил маънода келади);
- Ал-Арз;
- Ҳисоб-китоб;
- Намои аъмолни ўқиш;
- Савоб ва неъматлар, Уқубату азоблар;
- “Сирот” – кўприк;
- Мезон – Тарози;
- Жаннат ва Дўзах яратилиб, тайёрлаб қўйилган;
- Жаннат ва Дўзах абадий;
- Жаннат ва Дўзах инсону жинлардан олдин яратилган;
- Жаннат учун аҳли жаннат, Дўзах учун аҳли дўзах яратилган;
- Жаннатга кирадиганлар Аллоҳнинг иродаси билан кирадилар;
- Бу Аллоҳнинг фазлига биноан бўлади;
- Дўзахга кирадиганлар ҳам Аллоҳнинг хоҳиши билан киради;
- Бу Аллоҳнинг адолатли ҳукмига биноан бўлади.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш