40 – ”Ақидаи Таҳовия” дарси
Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларини шарҳи:
“وَلاَنُكَفِّرُ أحَداً مِنْ أَهْلِ القِبْلَةِ بِذَنْبٍ مَا لَمْ يَسْتَحِلَّهُ، وَلاَ نَقُولُ: لاَ يَضُرُّ مَعَ الإيمَان ذَنْبٌ لِمَنْ عَمِلَهُ. وَنَرْجُو لِلمُحْسِنِين مِن المُؤْمِنِينَ أنْ يَعْفُوَ عَنْهُمْ وَيَدْخِلَهُم الجَنَّةَ بِرَحْمَتِهِ، وَلاَ نَأْمَنُ عَلَيْهِم، وَلاَ نَشْهَدُ لَهُمْ بِالجَنَّةِ، وَنَسْتَغْفِرُ لِمُسِيئِهِمْ وَنَخَافُ عَلَيْهِم، وَلاَ نُقَنِّطُهُمْ.وَالأمْنُ والإيَاسُ يَنْقُلانِ عَنْ مِلَّةِ الإسْلام، وَسَبِيلُ الحَقِّ بَيْنَهُمَا لِأَهْلِ القِبْلَةِ”.
Маъноси:
“Аҳли Қибладан бўлган киши агар бирор гуноҳ қилиб қўйса, модомики у бу гуноҳни ҳалол деб даъво қилмаса, биз уни кофирга чиқармаймиз.
(Бу хаворижларга раддия).
“Иймони бўлган одам гуноҳ иш қилиб қўйса зарари йўқ” деб ҳам айтмаймиз.
(Бу нуқта муржиаларга раддия).
Мўминлардан солиҳ амалларни қилиб юрадиган муҳсинларни Аллоҳ таоло Ўз афвига олиб, уларни Ўз раҳмати ила Жаннатга киритишини умид қиламиз. Аммо уларнинг оқибатларига тўла ҳотиржам бўлиб ҳам қолмаймиз. Уларга “ мана бу мўмину муҳсин кишилар Жаннатийлар” деб гувоҳлик ҳам беролмаймиз.
Мўминлардан гуноҳ ишлар қилиб қўядиганларнинг аҳволларидан қўрқамиз ва оқибатларидан хавотир оламиз, аммо уларни умидсиз қилиб қўймаймиз, балки уларга истиғфор айтамиз.
(Бутунлай) ҳотиржам бўлиб қолишлик ёки (бутунлай) умидсиз бўлиб қолишлик Ислом динидан чиқариб ташлайди. Аҳли қибла учун Ҳақиқат йўли бу икки (ботил) йўлнинг ўртасидадир.
(Яъни, Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиш билан бир қаторда Аллоҳнинг азобидан қўрқиб туриш ҳам лозим).
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш