58-”Ақидаи Таҳовия” дарси
Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:
وَكُلٌّ يَعْمَلُ لِمَا قَدْ فُرِغَ لَهُ، وَصَائِرٌ إلَى مَا خُلِقَ لَهُ.
وَالْخَيْرُ وَالشَّرُّ مُقَدَّرَانِ عَلَى الْعِبَادِ.
والاِسْتِطَاعَةُ الَّتي يَجِبُ بِهَا الْفِعْلُ مِنْ نَحْوِ التَّوْفِيقِ الَّذِي لاَ يَجُوزُ أنْ يُوصَفَ الْمَخْلُوقُ بِهِ فَهِيَ مَعَ الْفِعْلِ، وأمّا الاِسْتِطَاعَةُ مِنْ جِهَةِ الصِّحَّةِ وَالْوُسْعِ وَالتَّمَكُّنِ وَسَلاَمَةِ الأدَوَاتِ فَهِيَ قَبْلَ الْفِعْلِ، وَبِهَا يَتَعَلَّقُ الْخِطَابُ، وَهُوَ كَمَا قَالَ تَعَالَى: {لاَ يُكَلِّفُ اللهُ نَفْساً إلاَّ وُسْعَهَا} [البقرة: 286].
وَأفْعَالُ الْعِبَادِ خَلْقُ اللهِ وَكَسْبٌ مِنَ الْعِبَادِ…”.
Маъноси:
“Ҳар бир банда учун қандай амаллар белгилаб қўйилган бўлса анашу нарсаларга амал қилиб яшайди ва у банда қандай қароргоҳ учун яратилган бўлса албатта анашу ерга бориб тушади.
Бандаларнинг бошларидан ўтадиган яхшиликлар ҳам, ёмонликлар ҳам тақдирда битиб қўйилган.
Муваффақ бўлиш маъносидаги иститоат – қодир бўлишлик феъл билан бирга амалга ошади ва бу маънодаги қодир бўлишлик бандаларнинг сифати эмас.
Аммо сиҳат-саломатлиги, қурби етишлиги, имконият топишлиги ва аъзолари соғломлиги жиҳатидан эътиборга олинадиган иститоат – қодир бўлишлик эса феъл – амалдан олдин бўлади ва ушбу маънодаги қодир бўлишлигига биноан амру фармонлар боғланади ва бу Аллоҳ таоло айтганидек:
“Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди” (Бақара: 286).
Бандалар қилаётган феъллар ҳам Аллоҳнинг махлуқидир ва бандалар ўз қўллари билан бажараётган касб – ишлардир…”.