61-”Ақидаи Таҳовия” дарси
Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:
“وَنُحِبُّ أَصْحَابَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ، وَلَا نُفْرِطُ فِي حُبِّ أَحَدٍ مِنْهُمْ، وَلَا نَتَبَرَّأُ مِنْ أَحَدٍ مِنْهُمْ، وَنُبْغِضُ مَنْ يُبْغِضُهُمْ، وَبِغَيْرِ الْخَيْرِ يَذْكُرُهُمْ، وَلَا نَذْكُرُهُمْ إِلَّا بِخَيْرٍ، وَحُبُّهُمْ دِينٌ وَإِيمَانٌ وَإِحْسَانٌ، وَبُغْضُهُمْ كُفْرٌ وَنِفَاقٌ وَطُغْيَانٌ.
وَنُثْبِتُ الْخِلَافَةَ بَعْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ أَوَّلًا لِأَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِيَ الله عَنْهُ تَفْضِيلًا لَهُ وَتَقْدِيمًا عَلَى جَمِيعِ الْأُمَّةِ، ثُمَّ لِعُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ الله عَنْهُ ثُمَّ لِعُثْمَانَ رَضِيَ الله عَنْهُ ثُمَّ لِعَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ وَهُمُ الْخُلَفَاءُ الرَّاشِدُونَ وَالْأَئِمَّةُ الْمُهـــْــــتَدُونَ (المَهْديُّونَ).
وَأَنَّ الْعَشَرَةَ الَّذِينَ سَمَّاهُمْ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ وَبَشَّرَهُمْ بِالْجَنَّةِ نَشْهَدُ لَهُمْ بِالْجَنَّةِ عَلَى مَا شَهِدَ لَهُمْ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ، وَقَوْلُهُ الْحَقُّ، وَهُمْ: أَبُو بَكْرٍ، وَعُمَرُ، وَعُثْمَانُ، وَعَلِيٌّ، وَطَلْحَةُ، وَالزُّبَيْرُ، وَسَعْدٌ، وَسَعِيدٌ، وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوْفٍ، وَأَبُو عُبَيْدَةَ بْنُ الْجَرَّاحِ وَهُوَ أَمِينُ هَذِهِ الْأُمَّةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ أَجْمَعِينَ.
وَمَنْ أَحْسَنَ الْقَوْلَ فِي أَصْحَابِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ وَأَزْوَاجِهِ الطَّاهِرَاتِ مِنْ كُلِّ دَنَسٍ، وَذُرِّيَّاتِهِ الْمُقَدَّسِينَ مِنْ كُلِّ رِجْسٍ؛ فَقَدْ بَرِئَ مِنَ النِّفَاقِ”.
Маъноси:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларини яхши кўрамиз, ҳеч қайси бирларини яхши кўришда ҳаддан ошмаймиз ва ҳеч қайси бирларидан ўзимизни узоқ тутмаймиз. Саҳобий киромларни ёмон кўрадиган, уларни ёмонлик билан зикр қиладиган кимсаларни ёмон кўрамиз, биз саҳобаларни фақатгина яхши сўзлар билан зикр қиламиз. Саҳобаларни яхши кўриш Дин, Иймон ва Эҳсондир, уларни ёмон кўриш куфр, мунофиқлик ва туғён – ҳаддан ошишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг у зотнинг йўлларидан юриб халифалик қилишда энг аввало Абубакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни бутун Уммат (Уммати Муҳаммад) ичидан биринчи ўринга кўтарган ҳолимизда, бошқа барча саҳобалардан афзал деб билган ҳолимизда энг биринчи ва энг афзал Халифа Абубакрдир, деб исбот қиламиз. Сўнг у кишидан кейин Умар бин Хаттоб розияллоҳу анҳу иккинчи энг афзал халифа, у кишидан кейин Усмон розияллоҳу анҳу учинчи энг афзал халифа, у кишидан кейин Али бин Абитолиб розияллоҳу анҳу тўртинчи энг афзал халифа деб исбот қиламиз. Анашулар “Хулафои Рошидийн” (Пайғамбар йўлларини мукаммал суратда лозим тутиб энг тўғри ҳукм билан ҳукм сурган халифалар), ҳидоятланган имом – раҳбардирлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларини (бир ҳадисда) зикр қилиб, уларга Жаннатни башарот қилган ўнта саҳобий киромлар худди Расууллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гувоҳлик берганларидек биз ҳам “улар Жаннатийлар” деб гувоҳлик берамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ҳаққу ростдир. Анашу (ўнта Жаннатий) саҳобийлар қуйидагилар: 1. Абубакр, 2. Умар, 3. Усмон, 4. Али, 5. Талҳа, 6. Зубайр, 7. Саъд, 8. Саъийд, 9. Абдурраҳмон бин Авф, 10. Абу Убайда бин Жарроҳ розияллоҳу анҳум ажмаъийн. Абу Убайда розияллоҳу анҳу бу умматнинг (Ислом умматининг) амонатдори – энг ишончлисидирлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари, у зотнинг барча кирликлардан пок бўлган аёллари ва барча ифлосликлардан саломат бўлган зурриётлари ҳақида кимки гўзал сўзларни айтса (уларга нисбатан яхши эътиқодда бўлиб уларни Аллоҳ учун яхши кўрса) дарҳақиқат у мунофиқликдан саломат бўлибди”.