Суиқасдда гумонланган Юрий Жуковский Швецияга келтирилди

jukovskiyСуиқасд ижрочиси деб кўрилаётган кимса Юрий Жуковский (чап тарафда) ва унга ёрдам берган кимса Баҳодир Пўлатов

Швеция ҳуқуқ тартибот идоралари ва ОАВ ларидан олинган маълумотга кўра, устозимиз Обидхон қори Назаровга уюштирилган суиқасдда асосий гумондор шахс деб топилган Юрий Жуковский 2015 йил 25 август куни кечқурун Россия ҳукумати томонидан Швецияга экстрадиция қилинган.

Бугун эрталаб Швеция ҳуқуқ тартибот идоралари қори аканинг ўғиллари Довудхонга боғланиб, бу воқеа тафсилотлари билан уни таништирган. Хавфсизлик хизматига кўра аслида Ўзбекистон фуқароси бўлган Юрий Жуковский жорий йилнинг январ ойида Россияда қўлга олинган. Шу вақт орасида Швеция ва Россия ҳукуматлари ўртасида гумондорни жиноят содир этилган мамлакатга топшириш бўйича махфий музокаралар олиб борилган. Бир қанча уринишлардан кейин ниҳоят икки томон келишувга эришиб, Жуковскийни Швецияга экстрадиция қилинган.

Иш жараёнининг тафсилотлари ҳақида кейинроқ хабар берамиз, иншoаллоҳ.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан устозимизга шифойи комил ато этиб, икки оламда азизу мукаррам айлашини, суиқасд жиноятига алоқадор барча золимлар дунё ва охиратда адолатли ҳукм билан жазоланиб, бошқаларга ибрат бўлишини сўраб қоламиз.

“Ислом Овози” таҳририяти

Улашинг
Leave A Comment