Қотил Юрий Жуковский 18 йилга қамалди

Швецияда маҳкама қотил Юрий Жуковскийни устозимиз шайх Обидхон қорига суиқасд уюштирганликда айблаб 18 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Шу билан бирга қамоқ жазосини ўтаб бўлгач Швециядан чиқариб юборилиши тайин этилди.

Маҳаллий матбуотнинг хабарига кўра бу маҳкама иши Швецияда мисли кўрилмаган ва биринчи маротаба Швед прокурори жиноят ортида бошқа давлат – Ўзбекистон турганини айтган.

Судя Жуковскийнинг 22 феврал кунидаги ва бошқа кунлардаги телефон алоқаларининг таҳлилидан унинг Россияда турган шахснинг буйруғи билан амал қилганини кўриш мумкин деб айтади ҳукмда.

Ташлаб кетилган қуролда ДНК ва қўл излари топилмаган бўлсада судя:  “жиноятчининг қуролда из қолдирмасликни исташи ва бунинг тадоригини қилиши табиий,”-  деб баҳолайди.

Яна ҳукмда Жуковский 20 дан 22 февралгача жуда ҳам совуқ тунларни машинада ўтириб ўтказгани ва бундан аввалги қилган сафарларида эса меҳмонхона ва ижарага уй олгани ҳаммасидан ҳам изоҳталаб эканлиги, лекин Жуковский бунга тушунса бўладиган изоҳ бера олмаганлиги айтилади.

Юрий Жуковский 37 ёш. Ўзбекистон фуқаролик паспортига эга. 2012 йили 22 февралда Ўзбекистоннинг топшириғи билан имом Обидхон қори Назаровга Швециянинг шимолидаги Стрёмсунд шаҳрида суиқасд уюштирган. Бунинг натижасида шайх Обидхон қори узоқ муддат комада қолган ва ҳозирга қадар номаълум манзилда даволанмоқдалар.

Улашинг
Leave A Comment