Ёлланма қотиллар, эй ғофил башар…

Миллат, тили ҳар хил жуковскийлар,
Ёлланма қотиллар, эй ғофил башар.

Қотилликдан олдин уч нарсани бил,
Билганингдан кейин на истасанг қил.

Аввало, бу жонни яратган Холиқ
Уни фақат Ўзи олиши аниқ.

Ўқ остида қолган тириклар қанча?!..
Ўқ емай жон берган ўликлар қанча?!..

Ажал бандасининг қўлида эмас,
Худо хоҳламаса тикан ҳам кирмас.

Иккинчидан, Қасос — Қиёматда хақ,
Диққат қил, бу гапга қарама бефарқ.

Маҳшарда жамланар жамийки мардум,
Қотил, мақтул ҳамда золим ва мазлум.

Бу кунда пора йўқ, таниш-билиш йўқ,
Суиқасд қилгани топилмас бир ўқ.

Пайғамбарлар қўрқиб туришгай мудом,
Ҳақиқатда жуда қўрқинчли айём.

Сени ёллаганлар сендан қочади,
Шу ерда ҳам ёлғон қасам ичади.

Сен нишонга олган олим, муллолар
Раҳмон соясида қўрқмасдан турар.

Набийлар, Сиддиқлар, Шаҳид, Солиҳлар
Сафида ўлтириб айшини сурар.

Сен эса хўжангдек куйиб ёнасан,
Ёнган билан ҳаргиз кул бўлмагай тан.

Учинчидан, Жаннат деган манзил бор,
Унга яқин бормас қотил, дилозор.

Касбингни ўзгартир, топасан нажот,
Сени излаб топар фаровон ҳаёт.

Тобакай қотиллик, тобакай қирғин,
Воҳ, шу ҳам ҳаётми, нақадар чиркин.

Динни йўқотишга чиранманг асло,
Бу дин Қуёш янглиғ порлар доимо.

***

Нодон Жуковский, алданган Юрий,
Сенга енгил жазо бўлибди жорий.

Пистолетинг билан асли сени ҳам
Отишганда бу ҳам бўлар эди кам.

Сен оддий одамга отмагансан ўқ,
Валийлардан бирин қилмоқчийдинг йўқ.

Лекин валийсини сақлади Худо,
Сени озодликдан айлади жудо.

Қанча-қанча дарсни тўхтатиб қўйдинг,
Минглаб мухлисларнинг қалбини ўйдинг.

Арзимаган пулга сотилдинг, шўрлик,
Сен учун қимматга тушди телбалик.

Қамоқ асли жазо, лек сенга фурсат,
Тавба билан ювгин гуноҳни албат.

Гар тавба қилмасанг, дунё куйгандай
Ухро ҳам билиб қўй, абадий куйгай.
(Шайх Обидхон қори – Аллоҳ комил шифо ато этсин – мухлислари битган мисралар)

Улашинг
Leave A Comment