• 070- Риёзус-Солиҳин китоби, 9-боб: Тафаккур боби

      mp3: юклаб олиш Тафаккур боби Коинотдаги ва Шариатдаги илоҳий мўъжизалар, дунё фонийлиги, Охират даҳшатлари (ва унинг абадийлиги), нафсларимизнинг камчилик-хатолари ҳақида тафаккур қилиб, уни тўғри йўлда собитқадам туришга ўргатиш-тарбиялаш ҳақидаги боб 9- باب في التفكر في عظيم مخلوقات الله تَعَالَى وفناء الدنيا وأهوال الآخرة وسائر أمورهما وتقصير النفس وتهذيبها وحملها عَلَى الاستقامة قَالَ الله تَعَالَى : ) إِنَّمَا أَعِظُكُمْ بِوَاحِدَةٍ أَنْ تَقُومُوا للهِ مَثْنَى وَفُرَادَى ثُمَّ تَتَفَكَّرُوا …( الآية [ سـبأ :46 ]  “(Эй Расулуллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом, одамларга) айтинг: «Мен сизларга фақат биргина нарсани – Аллоҳ учун жуфт-жуфт, ёлғиз-ёлғиз ҳолингизда туриб, сўнгра (Муҳаммад ва у келтирган Китоб ҳақида ва коинотдаги илоҳий мўъжизалар ҳақида) тафаккур қилишингизни тавсия қилурман. Соҳибингизда (яъни Муҳаммадда) ҳеч қандай жиннилик йўқдир. У…

  • Нажот дуоси

    Оғир мусибатлардан нажот топиш дуоси “لا إِلَهَ إِلا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ” “Сендан ўзга илоҳ йўқ (фақат Сен Ўзинг ҳақ Илоҳсан). Сен (барча айбу нуқсонлардан) пок бўлган Зотсан. Шубҳасиз, мен (ўзига ўзи зулм қилиб қўйган) золимлардан бўлдим”. Бу муборак дуони Аллоҳ таоло Ўзининг мўмин бандаларига Юнус алайҳиссалом орқали ўргатган. Юнус алайҳиссалом қиссалари ва ундан олинадиган ибратлар ҳақида алоҳида маърузалар қилиш мумкин. Биз бу ерда фақат шу дуонинг айрим фазилатлари билан танишмоқчимиз, холос. Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломнинг ушбу дуоларини зикр қилиши ортидан дарҳол уни қабул қилганини хабар бериб айтадики: “فاستجبنا له ونجيناه من الغم وكذلك ننجي المؤمنين”. الآية. Араб тилида “Фа” ҳарфи феълга қўшилиб келганда бир нарса ортидан иккинчи нарса дарҳол рўй беришини англатади….

  • Шод-хуррамлик дуоси

    {رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا}. [الفرقان: 74] «Эй Раббимиз, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзлар қувонадиган шод–хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга имом (раҳнамо) қилгин». (Фурқон сураси, 74-оят) Ушбу суҳбатимизда: * Бу муборак дуони учта машҳур қориларнинг овозида тинглаймиз (1-шайхул-қурро Маҳмуд Халил Ал-Ҳусарий раҳимаҳуллоҳ, 2-Каъбатуллоҳ имомларидан бири шайх Ёсир Ад-Давсарий, 3- машҳур қорилардан бири шайх Саъд Ал-Ғомидий ҳафизаҳумаллоҳ). * Дуонинг ўзбекча таржимаси, фазилати ва уламоларнинг шарҳлари билан ҳам танишамиз قال الحسن البصري رحمه الله: (الذي يوفق لقرة العين هو )  المؤمن يرى زوجته وولده يطيعون الله. {واجلعنا للمتقين إماما} قال ابن عباس رضي الله عنهما: يهتدى بنا في الخير وقال أبو صالح رحمه الله: يقتدى بهدانا وقال مكحول…

  • Илм ошиқлари 2-қисм

    (Буниси аввалгисидан ҳам қизиқарлироқ) * “Бу нарсаларингиз қизимнинг устига 300 (уч юз) та кундош олиб келишингиздан  ҳам ёмонроқ”. (Имом Ибн Муҳримнинг қайноналари) * Ҳасан Луълуий – қирқ йил тўхтамасдан талаби илм қилиб яшаган олим; * “Ал-Ҳайвон” китоби ҳақида қисқача маълумот; * Имом Мунзирий – уйида 12 йил давомида бирор кеча чироқ ўчирмаган, дастурхонни ҳам китоблари билан ўраб ташлаган олим; * “Илм ошиқларини дунёдаги энг гўзал қизларнинг маликаси ҳам чалғитолмайди”. (Ибн Қаййим сўзларидан эркин таржима) * Илм ошиқлари ҳожатхонада ўтадиган лаҳзаларга ҳам “бахил” бўладилар; * Ибн Таймийя – бобо ҳам невара ҳам “шайхул ислом” деган лақабга сазовор уламолар. mp3: юклаб олиш •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• Талабалар телеграми https://telegram.me/ilmtalabalari

МАДАНИЯТ ва ТАРАҚҚИЁТ тушунчаларига чизгилар (иккинчи қисм)

Шайх Солиҳ ибн Абдураҳмон ал-Ҳусаййин – раҳимаҳуллоҳ – (Ҳарамайн ишлари собиқ раиси, Саудиялик машҳур уламо) Келинг, шу ўринда исломий маданият ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлиб, мавзуга бетараф ёндашган зиёлиларнинг баъзи сўзларини келтириб ўтайлик, юқоридаги қўйилган саволларга жавоб чиқиб қолса ажаб эмас: Муҳаммад Асад (Леополд Вайс) шундай ёзади (Islam at the Crossroads, 33-34-бетлар): “Исломнинг дастлабки давлати билан қадимги Рим империяси орасида ҳеч бир жиҳатдан муштараклик йўқ, иккиси ҳам турли диёр ва ўлкаларни эгаллаб, ҳар хил миллат ва элатлар устидан ҳукмронлик қилгани бундан мустасно. Чунки ҳар иккиси ўзининг ҳукмронлиги даврида мотив ва мақсадлар жиҳатидан бир-биридан тамомила фарқ қилар эди, ҳар бирининг амалга оширмоқчи бўлган бутунлай ўзгача ғоялари бор эди. Шунингдек, иккиси давлат ҳудудлари кенгайиши борасида ҳам бир-биридан…

2014-02-22: Шайх Обидхон қори ҳаётларидан ибратли лавҳалар (Таҳажжуд намози ва Қуръон тиловатига бўлган муҳаббатлари)

Кириш сўзи   Аллоҳ азза ва жаллага чексиз ҳамду санолар, Расулуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳга ва у зотга яхшилик билан эргашиб келаётган барча мўмин авлиёларга салоту саломлар бўлсин. Аммо Баъд: Кўпчиликка маълум, устозимиз шайх Обидхон қори Туркистон диёрларининг охирги 30 йил ичида кўзга кўринган энг машҳур имомларидан бири ҳисобланадилар. Ҳижрий сана 1433 йил 29-Рабиъул-аввал (мелодий 2012 йил 22-феврал) чоршанба  шайх Обидхон қорини таниган мусулмонлар учун оғир мусибат ва имтиҳон сифатида тарих саҳифаларида сақланиб қоладиган кун бўлди. Зеро, у куни устозимиз шайх Обидхон қорига нисбатан Ислом душманлари томонидан ваҳшиёна суиқасд уюштирилди. Устозимиз икки йилдан буён Шветсия шифохоналаридан бирида даволанмоқдалар. Аллоҳ азза ва жалла у кишига тезроқ шифои комил ато этсин. Устозимиз иншааллоҳ яқин келажакда яна қайтадан Ислом…

Каҳф сурасидан дарслар силсиласи: Одам алайҳиссалом ва иблис алайҳиллаънаҳ қиссасидан ибратлар

Ассалому алайкум  … Азиз ва муҳтрам биродарлар … Каҳф сурасидан ўрганаётган дарсларимизда давом этамиз. Бугун иблис алайҳиллаънаҳ Аллоҳнинг буйруғига қарши чиқиб, Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортганидан ибратлар оламиз. Аллоҳ таоло Каҳф сурасида бу қиссқанинг хулосасини зикр қилади ва ундан ўрганишимиз лозим бўлган дарсни эслатиб шундай дейди: {وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ كَانَ مِنَ الْجِنِّ فَفَسَقَ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِ أَفَتَتَّخِذُونَهُ وَذُرِّيَّتَهُ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِي وَهُمْ لَكُمْ عَدُوٌّ بِئْسَ لِلظَّالِمِينَ بَدَلًا} “Эсланг, (эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам), фаришталарга: “Одамга сажда қилинг”, дейишимиз билан сажда қилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйинсунишдан бош тортди. Энди сизлар (эй Одам болалари), Мени қўйиб, уни (яъни, иблисни) ва зурриётларини дўст тутасизларми?!…

2014-02-19: WhatsApp тармоғида “Ислом Овози” жамоаси очилди

Шайх Обидхон қори асарларидан ташкил топган “Ислом Овози” сайти таҳририяти бугун қуйидаги хушхабарни эълон қилди: “Ислом Овози” меҳмонларини ВатсАп (WhatsApp) тармоғидаги гуруҳимизга таклиф этамиз Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари! Маълумингизким устозимиз шайх Обидхон қори акага нисбатан уюштирилган ваҳшиёна суиқасдга икки йил бўлди. Аллоҳ азза ва жалла у кишига тезроқ комил шифо ато этиб ва яқин келажакда Ислом ва мусулмонлар нусрати йўлидаги хизматларида давом этишларини насиб айласин. У киши узоқ йиллар мобайнида умматга тақдим этган илму-ҳикматни гўзал услуб ва турли воситалар орқали дунёга етказиш, устозимизнинг ҳақларидан биридир. Охирги йиллар дунё бўйлаб кенг тарқалаётган ижтимоий тармоқ воситаларидан бири бўлмиш ВатсАп программаси ёрдамида қори аканинг асарларини янада кенгроқ оммага ёйилишини мақсад қилдик. Ушбу хайрли иш учун ташкил қилинган гуруҳимизга қўшилмоқчи…

Шайх Абдулкарим Зайдон Ироқий 93 ёшларида Охиратга риҳлат қилдилар

“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиун” 1435 ҳижрий сана, 25 Рабиъул-Аввал (2014-01-27) душанба куни Яман пойтахти Санъо шаҳрида Ислом оламида таниқли машҳур аллома шайх Абдулкарим Зайдон фоний дунёдан боқий оламга риҳлат қилдилар. Шайх Абдулкарим Зайдон умрини Ислом хизматига тиккан буюк уламолардан бири эдилар. Олимнинг таржимаи ҳоли Шайх Абдулкарим Зайдон 1921 йил Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида таваллуд топганлари айтилади. Ёшлик чоғида ўрта мактабда таҳсил олганларидан кейин Бағдод университетининг Ҳуқуқшунослик факултетида, сўнг Миср пойтахти  Қоҳиранинг “Шариати Исломийя” институтида таҳсил олганлар. Шу йўсинда илмий мартабаларини оширишда давом этиб, 1962 йил Қоҳира университетида олий баҳо билан докторликни ёқлаганлар. Сўнг ватанига қайтиб таълим-тарбия ишларини кучайтирганлар. Бироқ Ироқ диёрининг собиқ диктатори Саддам Ҳусайн 1979 йил ҳукуматни эгаллаб, кўпдан кўп уламолар қатори…

МАДАНИЯТ ва ТАРАҚҚИЁТ тушунчаларига чизгилар (биринчи қисм)

Шайх Солиҳ ибн Абдураҳмон ал-Ҳусаййин – раҳимаҳуллоҳ – (Ҳарамайн ишлари собиқ раиси, Саудиялик машҳур уламо) Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбарига дуруду саломлар бўлсин. Машҳур тарихчи Арнолд Тойнби башарият ўз тарихи давомида турли маданият (цивилизация)ларни бошидан кечирганини, аксари инқирозга йўл тутиб, қолганлари ҳам заволга юз тутаётгани ҳақида сўзлаб, инқирозга асосий сабаб – урушлар ва табақачилик эканини таъкидлар экан, таажжуб-ла шундай дейди: “Кўзимизни очиб қарасак, бизнинг маданият (цивилизация) ҳам бу аянчли оқибатдан омонда эмас экан, ушбу ҳақиқатни қандай қилиб кўрмай юрганимизга ҳайронман”. (Civilization on Trial китоби, 38-бет). Табиий, башарият тарихида ўтган маданиятлар ҳақидаги маълумотлар бир хил тарзда келган эмас. Баъзилари ҳақида батафсил ва тўлиқ маълумотлар бўлса, баъзиларининг фақат номларигина учрайди, холос. Бошқаларига қараганда етарлироқ тарихга эга бўлган…

070- Риёзус-Солиҳин китоби, 9-боб: Тафаккур боби

  mp3: юклаб олиш Тафаккур боби Коинотдаги ва Шариатдаги илоҳий мўъжизалар, дунё фонийлиги, Охират даҳшатлари (ва унинг абадийлиги), нафсларимизнинг камчилик-хатолари ҳақида тафаккур қилиб, уни тўғри йўлда собитқадам туришга ўргатиш-тарбиялаш ҳақидаги боб 9- باب في التفكر في عظيم مخلوقات الله تَعَالَى وفناء الدنيا وأهوال الآخرة وسائر أمورهما وتقصير النفس وتهذيبها وحملها عَلَى الاستقامة قَالَ الله تَعَالَى : ) إِنَّمَا أَعِظُكُمْ بِوَاحِدَةٍ أَنْ تَقُومُوا للهِ مَثْنَى وَفُرَادَى ثُمَّ تَتَفَكَّرُوا …( الآية [ سـبأ :46 ]  “(Эй Расулуллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом, одамларга) айтинг: «Мен сизларга фақат биргина нарсани – Аллоҳ учун жуфт-жуфт, ёлғиз-ёлғиз ҳолингизда туриб, сўнгра (Муҳаммад ва у келтирган Китоб ҳақида ва коинотдаги илоҳий мўъжизалар ҳақида) тафаккур қилишингизни тавсия қилурман. Соҳибингизда (яъни Муҳаммадда) ҳеч қандай жиннилик йўқдир. У…

Нажот дуоси

Оғир мусибатлардан нажот топиш дуоси “لا إِلَهَ إِلا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ” “Сендан ўзга илоҳ йўқ (фақат Сен Ўзинг ҳақ Илоҳсан). Сен (барча айбу нуқсонлардан) пок бўлган Зотсан. Шубҳасиз, мен (ўзига ўзи зулм қилиб қўйган) золимлардан бўлдим”. Бу муборак дуони Аллоҳ таоло Ўзининг мўмин бандаларига Юнус алайҳиссалом орқали ўргатган. Юнус алайҳиссалом қиссалари ва ундан олинадиган ибратлар ҳақида алоҳида маърузалар қилиш мумкин. Биз бу ерда фақат шу дуонинг айрим фазилатлари билан танишмоқчимиз, холос. Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломнинг ушбу дуоларини зикр қилиши ортидан дарҳол уни қабул қилганини хабар бериб айтадики: “فاستجبنا له ونجيناه من الغم وكذلك ننجي المؤمنين”. الآية. Араб тилида “Фа” ҳарфи феълга қўшилиб келганда бир нарса ортидан иккинчи нарса дарҳол рўй беришини англатади….

Шод-хуррамлик дуоси

{رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا}. [الفرقان: 74] «Эй Раббимиз, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзлар қувонадиган шод–хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга имом (раҳнамо) қилгин». (Фурқон сураси, 74-оят) Ушбу суҳбатимизда: * Бу муборак дуони учта машҳур қориларнинг овозида тинглаймиз (1-шайхул-қурро Маҳмуд Халил Ал-Ҳусарий раҳимаҳуллоҳ, 2-Каъбатуллоҳ имомларидан бири шайх Ёсир Ад-Давсарий, 3- машҳур қорилардан бири шайх Саъд Ал-Ғомидий ҳафизаҳумаллоҳ). * Дуонинг ўзбекча таржимаси, фазилати ва уламоларнинг шарҳлари билан ҳам танишамиз قال الحسن البصري رحمه الله: (الذي يوفق لقرة العين هو )  المؤمن يرى زوجته وولده يطيعون الله. {واجلعنا للمتقين إماما} قال ابن عباس رضي الله عنهما: يهتدى بنا في الخير وقال أبو صالح رحمه الله: يقتدى بهدانا وقال مكحول…

Илм ошиқлари 2-қисм