2013-10-13: Ҳаж ва умрага оид муҳим масалалар (5-қисм: Эҳромда ман қилинган нарсалар)

–          Аллоҳ таоло барча мусулмонларга ҳаром қилган нарсалар эҳромга кирганларга янада қаттиқроқ ҳаром бўлади.

–          Ширу хурофотлар, бидъату маъсиятлар ҳаммаси ҳар доим ҳаром бўлса, ҳаж ва умрада, Макка ва Мадина каби муқаддас жойларда ҳаромлиги янада қаттиқроқ бўлади.

–          Ҳожи ва умрачилар, Макка ва Мадина ҳарами ҳудудига кирганлар бошқа оддий ҳолдаги мусулмонлардан кўра кўпроқ эҳтиёт бўлишлари лозим.

–          Айниқса, баъзи одамлар орасида тарқалган хатарли гуноҳлардан:

  1. Мутакаббирлик;
  2. Ҳасад;
  3. Ёлғон гапириш;
  4. Ёлғон гувоҳлик;
  5. Ғиёбат;
  6. Чақимчилик;
  7. Ҳаром қарашлар;
  8. Ҳаром овозлар;
  9. Ҳақоратлашишлар;
  10. Бефойда тортишишлар;

Ваҳоказо барча фисқу фужурлардан энг узоқ бўлиши лозим бўлган эркаклар ва аёллар булар эҳромдаги ҳожи ва умрачилар ва эҳромга кирмаган бўлсалар ҳам ҳарам ҳудудига кирган мусулмонлар бўлишлари лозим.

 

Энди фақат эҳромга кирганларга (яъни, ҳажга ёки умрага ният қилганларга) ман қилинган нарсаларни зикр қилиб ўтамиз:

Бу нарсаларни араб тилида “Маҳзуротул-эҳром” дейилади ва уларни 3 қисмга тақсимлаш мумкин:

1-      Эркакларга ҳам аёлларга ҳам ман қилинган нарсалар;

2-      Фақат эркакларга ман қилинган нарсалар;

3-      Фақат аёлларга ман қилинган нарса;

 

Биринчи қисмга (эҳромдаги эркак ва аёлларга) ман қилинган нарсалар:

1.       Жимоъ ва жимоъга тортадиган нарсалар;

(Жуфти ҳалолига яқинлик қилиш, никоҳ ўқиш, ўзининг аёлига шаҳват билан қараш, шаҳват билан ушлаш, ўпиш, уятли сўзларни гапириш ваҳоказо)

2.       Тукларга тегиш;

(Соч олиш, қисқартириш, қултуқ тукларини юлиш, киндик ости тукларни қириш ваҳоказолар эҳром вақтида ман қилинади)

3.       Тирноқ олиш;

(Агар бирон тирноғи озор бериб оғритаётган бўлса ўша тирноқнинг ўзини олиб ташлаш жоиз иншааллоҳ)

4.       Хушбўй ҳидли атр-упаларни ишлатишлик;

(Бадандан, эҳром кийимидан ва муҳрим киши ишлатадиган нарсалардан хушбўй ҳидларни узоқ қилиш лозим)

5.       Қўлқоп кийиш;

6.       Овлаш жоиз бўлган, гўшти ҳалол бўлган ёвойи ҳайвонларни овлаш;

 

Иккинчи қисм (фақат эҳромдаги эркаклар)га ман қилинган нарсалар:

1.       Аъзони ўраб турадиган шаклда тикилган кийимларни кийиш;

Кўйнак, майка, пайпоқ, махси,  узун ва калта шалварлар ва шуларга ўхшаш кийимларни кийиш. Агар эҳромдаги одам эҳром шартларига мувофиқ келадиган кийим (эҳром кийими) топа олмаса то топилгунга қадар оддий кийим кийиб туришига рухсат берилган. Зарурат учун кийим кийса жоиз, фидя тўлаш мааласида ихтилоф бор. Валлоҳу аълам

2.       Бошни ўраш;

Дўппи, салла, телпак ва бошқа бошга ўраладиган нарсалар билан бошга тегадиган ҳолда беркитиш. Бошга ёпишиб турмайдиган нарсалар билан тўсиш эса жоиз, масалан соябонлар, чодирлар ва маркабларнинг томи ваҳоказо. Эркак киши эҳромда юзини беркитишга муҳтож бўлиб қолса (масалан чанг-тўзонда , ухлаганда юзини беркитишга) рухсат бор. Эҳтиёт бобидан юзини комил суратда ўраб олмаслик афзал. Валлоҳу аълам.

 

 

Учинчи қисм (фақат эҳромдаги аёллар)га ман қилинган нарса:

–          Ман қилинган нарсалардан аёлларга хос бўлгани фақат битта нарса, у ҳам бўлса:  юзга ниқоб тақиш;

(Эҳромдаги аёллар ёзларини эркаклар йўқ бўлган жойларда очиб олишади, эркаклар бор бўлган жойларда юзларини ёпиб олишлари лозим бўлади, аммо ниқоб шаклида эмас, икки кўзи очиқ қоладиган ниқоб тақиш мумкин эмас, чунки бундай ниқоб юзга ёпишиб туради).

 

Улашинг
Leave A Comment