Исломга даъват қилиш фурсатларини ғанимат билайлик

Азиз биродарлар, Исломга даъват қилиш учун жуда кўп фурсатлар бор, бундай қимматбаҳо фурсатларни ғанимат билайлик.

Инсонлар, ҳатто мусулмонлар иймонларини кучайтиришга, шаръий аҳкомларни ўргатишга жуда-жуда муҳтожлар.

Бунинг учун энг муҳим воситалардан бири одамларга хизмат қилиш ва уларга чиройли насиҳатлар тақдим этиб туриш.

Маъруза қилиш учун зарур мавзулардан:

1. Аллоҳга илтижо қилиб, доимо Аллоҳнинг зикри билан яшашимиз зарурлигини эслатиш;

2. Зикр, истиғфор, тавба, тақво, сабр, шукр каби ибодатларнинг фойдаларини эслатиш;

3. Каттаю кичик гуноҳларнинг зарарларини эслатиш;

4. Қуръони карим тиловатини ўргатиш ва Қуръон билан яшаш фойдаларини эслатиш;

5. Қиёмат яқин қолганини, фитналардан омон қолиш учун тоат-ибодатларимизни кучайтиришимиз зарурлигини эслатиш;

5. Ислом ва иймон рукнларини ўргатиш;

6. Намозларимизни ислоҳ қилишимиз зарурлигини эслатиш;

7. Инсон доимо насиҳат ва эслатмаларга муҳтожлигини эслатиш… ваҳоказо.

Ҳурматли толиби илм биродарлар, биз барча инсонларга омматан,  мусулмонларга хоссатан, хизмат қилишдан, маъруза ва дарслар беришдан уялмайлик, “билмайман, хато қилиб қўяман, бошқа ишларим бор…” деб масъулиятдан қочмайлик, ҳеч ким хатодан холимас, хато қилиб-қилиб кейин хатоимиз камаяди. Масъулиятдан қочаверсак икки олам шармандалигидан қочолмай қоламиз, Аллоҳ асрасин…

Маъруза қилишда баъзиларга гап келмай қолади, мавзулар эсидан чиқиб қолади, яна баъзилар эса мавзуларни аралаш-қуралаш қилиб юборади ва дарс вақтини чўзиб юбориб эшитувчиларни малоллантириб қўяди.

Шунга ўхшаш муаммолардан қутилиш йўлларидан:

1. Мавзунинг асосий нуқталарини бир қоғозга ёзиб олиш;

2. Ёки бир китобни танлаб шу китоб мавзусидан ташқарига чиқмаслик.

3. Энг асосийси: маъруза бошлашдан олдин, Аллоҳга илтижо қилиб ихлос ва тавфиқ сўраш.

Улашинг
Leave A Comment