2012-10-16: Чоршанба – 1433 ҳижрий йил, Зулҳижжа ойининг биринчи куни

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи 2012 мелодий йилнинг 17 октябр чоршанба кунидан бошланишини эълон қилди. Саудия Ахборот агентлиги расмий интернет саҳифасида эълон қилишича, 9 Зулҳижжа Арафа куни 25 октябрга тўғри келиб, Азҳо байрами 26 октябр Жума куни бўлади. Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти Аллоҳ таолодан бу муборак ўн кунликни барча Ислом аҳли учун баракотли ва хайрли қилишини сўраб, дуолар қилади. Аллоҳ азза ва жаллага солиҳ амаллар бажо этилиши энг суюкли бўлган ушбу Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида барча мусулмон биродарларимиздан таҳририятимиз устоз Обидхон қори ака ҳақларига ҳам Аллоҳ таоло тез кунларда комил шифо ато этишини сўраб, солиҳ дуолар қилишларини умид қилади. Манба: Ислом Овози

2012-10-07: Ҳаж ибодати ва Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни – буюк фазилатлар мавсуми, бахт-саодат лаҳзаларига яқин қолди …

  Бир неча кунлардан сўнг муборак Зулҳижжа ойи киради. Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни энг улуғ ва муборак кунлар. У кунларда бажариладиган солиҳ амаллар Аллоҳ наздида энг суюкли ибодатлардир. 8-Зулҳижжа кунидан бошлаб Маккаи мукаррамада Ҳаж амаллари бошланади. Ҳожилар Мино водийсига бориб бир кеча ўша ерда Ҳаж ибодатларига тайёр бўлиб ётадилар. 9-Зулҳижжа – Арафа куни ҳожилар Арафот майдонида жамланиб Аллоҳ таолога илтижо қиладилар. Аллоҳ азза ва жалла Арафот майдонида тўпланган ҳожиларнинг барчаларини Ўз даргоҳида қабул қилган бўлади ва ҳар қанча улкан гуноҳларни қилган банданинг ҳам Арафот майдонидаги илтижолари туфайли барча гуноҳларини Раҳмону Раҳим бўлган Зот кечириб юборади. Шу сабабли бу кун шайтон учун энг қайғули кун бўлиб, узоқ йиллар давомида адаштириб юрган ўртоқларидан айрилиб, қилган барча…

2012-10-05: Макка-Мадина хутбасидан лавҳа: “Барча самовий динларнинг чақириғи Ягона Аллоҳга сиғиниш, пайғамбарларни улуғлаш, илм олиш, ҳажга тайёргарлик…”

Бугун Жума, 1433-ҳижрий сана, Зул-қаъда ойининг 19-куни (мелодий : 05-10-2012) Маккаи мукаррама Ал-Масжидул-Ҳаром – Каъбатуллоҳ масжидида шайх Абдурраҳмон Ас-Судайс, Мадинаи мунаввара, Масжиди Набавий – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларида шайх Солаҳ Ал-Будайр хутба қилдилар. Маккада шайх Абдурраҳмон Ас-Судайс ўз хутбаларида, Ислом билан барча самовий динлар асосий аҳкомларда бир хил эканини эслатдилар. Жумладан, барча самовий динларнинг чақириғи, Ягона Аллоҳнинг Ўзига сиғиниш, барча пайғамбарларга иймон келтириш ва уларни улуғлаш эканини ёдга олиб, уларнинг шаънларига тил текизишга асло йўл қўймаслик зарурлигини зикр қилдилар. Хутбалари асносида яна қуйидаги ояти карималарни ҳам ўқиб ўтдилар: {يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ} [الحجرات: 13]. Маъноси: “Эйинсонлар,…

2012-02-22: Таниқли уламо Обид қори Назаровга суиқасд уюштирилди

Хабарларга кўра, Швециянинг Стромсунд шаҳридаги уйи олдида отиб кетилган Обид қори Назаров оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.   22 феврал куни Швециянинг Стромсунд шаҳрида, маҳаллий вақт билан соат 13:40 ларда таниқли уламо Обид қори Назаровга ўз уйи подъездида суиқасд уюштирилди. Маҳаллий швед матбуотида кўра, аввалига отишма овозини ёш болалар эшитиб югуриб келишган. Полиция воқеа жойидан ўқ отар қўрол топилганини айтмоқда. Обид қори Назаров яшаган кўп қаватли уйнинг атрофи дарҳол полиция томонидан ўраб олинган, жиноятчи излари искович итлар ёрдамида қидирилган.   Озодликка исми сир қолиши шарти билан сўзлаган манбага кўра, номаълум шахс Обид қорига 3 ёки 5 бора ўқ узган ва воқеа жойидан ғойиб бўлган. Натижада, имом оғир аҳволда Остерсунд шифохонасига етказилган ва мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтказилган. Шифохонанинг…

2010-06-01: Биродаримиз Хайруллоҳ Ҳамидовга Аллоҳ нажот ва нусрат берсин

“Ажойиб даъватчи биродар панжара ортида” “Ажойиб даъватчи биродар панжара ортида” Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Мухтарам устоз, оммавий ахборот воситаларидаги хабарларни агар кузатиб бораётган бўлсангиз, ўзбекистонлик машҳур журналист, футбол шарҳловчиси ҳамда “Холислик сари” диний-маърифий радиоэшиттиришларнинг муаллифи Хайруллоҳ Ҳамидов устидан ўтказилаётган тергов жараёнлари давом этаётган эди. Манбаларнинг хабар беришларича, Хайруллоҳ Ҳамидов ва бошқа у билан бирга ҳибсга олинган мусулмонларга баъзиларига 6 йиллик қамоқ жазоси, айримларига 3 йиллик шартли жазолар тайинланган. Ушбу хабар мана бу сайтдан олинди: http://uzbek.ferghana.ru/news.php?id=7840&mode=snews Мақолани ўқиб, жуда ҳам эзилиб кетдим. Нафақат мен, балки барча ўзбекистонлик софдил мусулмон биродарлар ҳам мотамда менимча. Хайруллоҳ Ҳамидовнинг радиодаги “Холислик сари” дастури орқали кўплаб инсонлар иймон, Ислом ва ихлос тушунгандилар. Бу дастурларда жамиятдаги иллатлар кескин қораланиб, танқид қилинган….

2009-03-30: Ўзбекистонда исломий давлат бўладими?

“Қурултой”нинг бу галги сонида таниқли уламо Обид қори Назаров¸ таҳлилчи Камолиддин Раббимов¸ мустақил журналист Носир Зокир¸ таҳлилчи Малик Абдураззоқов иштирок этишади. Шунингдек, эшиттириш давомида биз инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева билан ҳам боғланишга ҳаракат қиламиз. (Биз Талаба саҳифаси таҳририяти бу ерда ҳозирча фақат шайх Обидхон қори фикрларини келтирмоқчимиз) Озодлик: Мана турли хил фикрларни эшитдик. Энди навбатни таниқли уламо Обид қори Назаровга берсак. Марҳамат домла. Обид қори Назаров: Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар¸ ҳурматли иштирокчилар. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Келажакда қандай давлат бўлиши керак ëки қандай давлат бўлиши мумкинлигига келадиган бўлсак¸ бу борада ҳозирдан қатъий бир фикр айтиш қийин деб ўйлайман. Аммо менимча ҳар икки томон ҳам бир бирини ўрганиши лозим. Исломий давлат тарафдорлари ҳам¸…

2008-10-29: Фитна чиқмасин деб даъватни тўхтатиш мумкинми?

Савол: Мен ҳозирда АҚШда истиқомат қиламан ва поччам (опамнинг турмуш ўртоқлари) билан бир уйда яшаймиз. Поччам ҳар куни уйда менинг намоз ўқишимни кўриб туриб ҳам парво қилмайдилар. Жумага ҳам чиқмайдилар. Мендан ёшлари анча катта. Бир неча маротаба айтдим. Даъват қилишга ҳаракат қилдим. Жумага ҳам ҳар гал чақираман, лекин у-бу деб баҳоналар топиб чиқмайдилар. Менимча кибр йўл қўймаса керак. Охирги пайтларда намоз ўқиш ёки умуман шунга ўхшаш амалларни ҳам гапирмай қўйдим, чунки кўраяпманки гапларим ёқмаяпти. Фитна чиқмасин деб ўз ҳолларига ташлаб қўйдим. Саволим шу ишим тўғрими? Эртага Парвардигорни олдига борганимда саволга тутилмайманми? Нима қилишимни маслаҳат берасиз? Фарруҳ. Шайх Обидхон қори жавоблари – Аллоҳ у кишини Ўз ҳифзида асрасин – : Аллоҳ таола Наҳл сурасида марҳамат қилади:…

2007-12-08: “Жамоати Таблиғ” жамоати ва унинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида нималар маълум?

… Ўзбекистон ҳукумати экстремист гуруҳ, деб атаётган “Жамоати Таблиғ” жамоати ва унинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида нималар маълум? “Би-би-си” ушбу саволни таниқли имом Обидхон қори Назаровга берди.  Обидхон қори Назаров: Бу жамоат ўтган асрнинг бошлари ёки ўрталарида Ҳиндистонда пайдо бўлган исломий бир жамоат. Улар ўзларининг шароитларидан келиб чиқиб, ўзлари яшаётган муҳит, жамиятдаги мусулмонларнинг аҳволидан қайғуриб, мана шундай бир даъват гуруҳини тузганлар. Улар раҳбарлари Шайх Илёс деган киши ҳақида ҳикоя қилишади. Бу – одамларни Исломга чақирадиган бир ҳаракат ва улар ўзларининг ишларида баъзи бир жиҳатларни тамойил қилиб белгилаб олишган. Ўзларининг беш-олти хил шартлари, тамойиллари бор. Шулардан биттаси – сиёсатга аралашмаслик.   Би-би-си: Бу жамоатнинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида нима маълум? Яъни, Ўзбекистонда қачон пайдо бўлган бу жамоат, қанча…

2007-09-26: Абдулқуддус қори -раҳимаҳуллоҳ-нинг охирги кунлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Буюк Аллома Абдулвали қори аканинг умр йўлдошлари Шарифахон опа, ўғиллари Абдулқуддус қори ва набиралари Абдулвадуд қори (барчаларини Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз марҳаматига олган бўлсин) муҳожирот машаққатларига сабру бардош бериб, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шаҳарлари Мадинаи мунавварага соғ-саломат етиб келишганини эшитиб, бениҳоя хурсанд бўлдим. Муборак Рамазони карим ойининг 6-13-кунлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак масжидларида ҳар куни ёзиладиган ифтор дастурхонларида ва таровиҳ намозларида Абдулқуддус қори ва ўғиллари Абдулвадуд қорилар билан биргаликда иймоний суҳбатларга муваффақ бўлдим. Абдулқуддус қорининг суҳбатларига мушарраф бўлиш учун ҳар куни Мадинаи мунавварада истиқомат қиладиган ўнлаб толиби илм биродарларимиз келишарди. Шайх Абдулқуддус қори барчаларига ўзларининг чиройли насиҳатларини тақдим этар, муборак оталари Шайх Абдулвали қори (Аллоҳ таоло у зотга…

2006-08-07:-Рафиқ қорини отиб кетилишига нисбатан Обидхон қори муносабатлари

Савол: 20 сония ичида ҳукумат жиноятларини фош қилиб ташлаш, ҳақиқий террорчилар кимлигини кўрсатиб қўйиш ва ҳеч ким рад қилолмайдиган ҳақиқатларни гапириб бериш имкони борми? Жавоб: Жуда ҳам қисқа тарзда ва умумий сарлавҳаларни зикр қилиш билан чекланган ҳолда баён қилиш мумкин. Шайх Обидхон қорининг баъзи мулоқотлари бунга мисол бўлади. 2006 йил Рафиқ қори раҳимаҳуллоҳни отиб кетилишига нисбатан Обидхон қори ББС да билдирган муносабатларидан олинган лавҳа Манба: Би-би-си mp3: юклаб олиш