Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-10-12: Ҳаж ва умрага оид муҳим масалалар (4-қисм: ҳаж ва умра амаллари ҳақида)

  –          Ҳаж ва умра амалларини уч даражага тақсимланиши мумкин:   РУКНЛАР: яъни, энг зарур ва энг катта фарз амаллар, агар РУКН даражасидаги амаллардан биронтаси бажарилмай қолса, у ибодат хоҳ ҳаж бўлсин, хоҳ умра бўлсин, бажарилган ҳисобланмайди. ВОЖИБОТЛАР: бу амаллар ҳам фарз амаллар, аммо РУКН даражасида эмас. Вожиботлардан биронтаси бажарилмай қолса ибодат бажарилган ҳисобланади, аммо албатта бажарилмай қолган амал туфайли ибодатнинг ноқислигини тўлдириш учун қўй сўйиш вожиб бўлади (Бу масаланинг тафсилотлари бор ва ўз ўрнида баён қилинади иншааллоҳ) СУННАТЛАР: бу амалларни бажариш ибодатни мукаммал суратда адо этишга киради ва олий даражаларга кўтарилишга сабаб бўлади. Суннатларни тарк қилиш эса макруҳ ҳисобланади. Уларни узрсиз тарк қиладиган одамни гуноҳкор деб ҳисобланмаса ҳам, бепарволиги учун албатта маломат қилинади ва…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-10-11: Ҳаж ва умрага оид муҳим масалалар (3-қисм: ҳажнинг уч хил тури ҳақида )

Ҳаж қилмқочи бўлган киши 3 хил турли ҳаждан бирини танлаши лозим бўлади (1-“Ҳажжи Таматтуъ”, 2-“Ҳажжи Қирон”, 3-“Ҳажжи Ифрод”)   Биринчи турли ҳаж: “Ҳажжи Таматтуъ”га ният қилиш: Ҳожи агар “аввал умра қилиб оламан, умрани адо этиб бўлганимдан кейин ҳаж кунлари бошланганда ҳаж қилишни бошлайман” деган мақсадда бўлса, демак у “Ҳажжи Таматтуъ”га ният қилмоқчи, “Мутаматтиъ ҳожи” бўлади. –          “Мутаматтиъ ҳожи”: –          “Мутаматтиъ ҳожи” ният қилишда “Аллоҳумма лаббайка умратан” деб ният қилади. “Аллоҳумма лаббайка ҳажжан” демайди. Чунки у аввал фақат умра қилади. –          “Мутаматтиъ ҳожи” Маккага етиб бориб, умра амалларини бажариб бўлиб, охирида сочини қисқартириб ёки қириб эҳромдан чиқади ва ҳаж кунлари бошланишини кутиб, худди Макка аҳлидек яшаб туради. –          “Мутаматтиъ ҳожи” 8-зулҳижжа куни Маккада турган жойидан (меҳмонхонасидан)…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-10-10: Ҳаж ва умрага оид муҳим масалалар (2-қисм: мийқотлар ҳақида )

– Шариатда ҳажнинг мийқотлари (замонлари ва маконлари) очиқ-ойдин суратда белгилаб берилган: – “Мийқоти маконий”:  ҳаж ва умра сафарида маълум бир жойга етиб бориб, ўша ердан ўтиб кетиб қолмасдан эҳромга кириш (яъни, ҳажга ёки умрага талбия айтиб ният қилиш) кўзда тутилади. – “Мийқоти маконий”лар 5 та жой. У жойларнинг исмлари қуйидагича: 1. Зулҳулайфа, 2. Жуҳфа, 3.Яламлам, 4.Қарнул-манозил, 5.Зоти-ирқ (Бу маконларнинг тафсилоти ва аниқ хариталари ўз ўринларида баён қилинади). – Ушбу “Мийқоти маконий”лардан ўтиб кетиб қолмасдан албатта эҳромга кириш (яъни ҳаж ёки умрага ният қилиб олиш) лозим. Эҳромга кирмасдан ўтиб кетиб қолган киши орқага қайтиб, мийқоти маконийга бориб эҳромга ният қилиши лозим. -Агар “мийқоти маконий”дан ўтиб кетиб қолиб, кейин эҳромга кирса вожиб амални тарк этган бўлади ва…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-10-9: Ҳаж ва умрага оид муҳим масалалар (1-қисм: муқаддима)

– Ҳаж аҳкомларини яхши ўрганиш учун албатта устозлардан бевосита дарс олиш керак.   – Имконияти йўқ бўлганлар ҳеч бўлмаса китоблардан ўқиб бўлса ҳам ёки шу борада аҳли илмларнинг аудио-видео дарсларини кузатиб, Ислом динининг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодатининг энг зарур аҳкомларини ҳажга йўл олишларидан олдин билиб олишлари вожиб.   – Аллоҳга шукрлар бўлсинки, Ислом динининг барча ибодатлари, жумладан ҳаж ибодати ҳам енгил ва осон, фақат инсон холис ниятли бўлиб, илм олиш учун Аллоҳ берган ақлни ишга солмоғи ва ҳақга етиш учун озгина ҳаракат қилмоғи лозим.   – Бу ерда зикр қилинадиган маълумотлар шошилинч устида ёзилаётган қисқа-қисқа масалалар бўлади ва уларни зикр қилишда илмий тартибга риоя қила олмаймиз, чунки вақт жуда зиқ бўлиб қолди, кўпчиликка маълум…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2012-10-26: Бугун Жума куни Ал-Азҳо байрами (Қурбон ҳайити) муборак бўлсин

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Азиз ва муҳтарам биродарлар, Ислом оламидаги барча мўмин-мусулмон ака-ука, опа-сингиллар, барчаларингизни бу улуғ айём билан чин дилдан қутлаймиз! Раҳмону Раҳим бўлган Парвардигоримиздан Ислом умматига ушбу муборак кунларда мағфират ва нусрат  ато қилишини сўраймиз. Ҳажга борган ҳожи биродарларимизнинг ҳажларини ҳажжи мабрур этиб қабул айлашини умид қиламиз. Дунёнинг турли бурчакларидаги аҳли Ислом, аҳли Иймон бўлган мазлум ва мазлумаларга нажот ва ғалаба, беморларга шифои комил, муҳожиру мужоҳидларга собитқадамлик ва нусрат насиб бўлсин. Ва соллаллоҳу ва саллама алаа Набиййина Муҳаммад ва алаа аалиҳи ва соҳбиҳи ва ман табиъаҳум би иҳсаанин илаа Явмид-дийн. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2012-10-16: Чоршанба – 1433 ҳижрий йил, Зулҳижжа ойининг биринчи куни

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи 2012 мелодий йилнинг 17 октябр чоршанба кунидан бошланишини эълон қилди. Саудия Ахборот агентлиги расмий интернет саҳифасида эълон қилишича, 9 Зулҳижжа Арафа куни 25 октябрга тўғри келиб, Азҳо байрами 26 октябр Жума куни бўлади. Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти Аллоҳ таолодан бу муборак ўн кунликни барча Ислом аҳли учун баракотли ва хайрли қилишини сўраб, дуолар қилади. Аллоҳ азза ва жаллага солиҳ амаллар бажо этилиши энг суюкли бўлган ушбу Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида барча мусулмон биродарларимиздан таҳририятимиз устоз Обидхон қори ака ҳақларига ҳам Аллоҳ таоло тез кунларда комил шифо ато этишини сўраб, солиҳ дуолар қилишларини умид қилади. Манба: Ислом Овози

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

Жумъа куни 28 октябр – Зул-ҳижжа

Ийдул Азҳо байрами – 6 ноябр якшанба куни Аллоҳ суйган улуғ кунларда бажариладиган амалларнинг мухтасар баёни Саудия Арабистонида янги ҳилол чиқишини кузатиб борадиган мутахассис мусулмонларнинг гувоҳликларига биноан, Олий Маҳкама бир неча дақиқалар олдин Зулҳижжа ойининг биринчи кечаси кирганини эълон қилди.

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

Ийдул-Фитр байрамингиз муборак бўлсин !!

Ийдул-Фитр байрамингиз муборак бўлсин !! Ислом оламининг бир қанча давлатларида, жумладан Саудия Арабистонида бир неча дақиқалар олдин Рамазони карим ойи якун топиб, Ийдул-Фитр байрами расман эълон қилинди. Ушбу буюк лаҳзалар муносабати билан барча барчаларингизни муборакбод этамиз. Аллоҳ азза ва жалла Рамазон ойида тутган рўзаларингизни, ўқиган намозларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин. Ааааамийн, Я Роббал-ааламийн. Ваассалааму алайкум…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

Рамазони карим ойи Ислом умматига муборак бўлсин!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло биздек ожизу гуноҳкор бандаларини яна бирбор Рамазони карим ойига саломат етказганига ҳамду санолар, чексиз шукрлар бўлсин. Раҳмону Раҳим бўлган Зот мана бундай улуғ айёмларга етказгани каби, неъматларининг қадрига етадиган, муқаддас ой рўза ибодатларини ва таровиҳ намозларини холисона адо этадиган ҳақиқий муъмин бандаларидан қилишини илтижо қилиб сўраймиз. Эй Меҳрибон ва Раҳимли Зот, Парвардигоримиз, Сен бизларни Рамазон ойи тугашидан олдин, Ўзингни энг буюк марҳматинг бўлмиш Жаннати Фирдавс аҳли қаторида қабул айлагин. Бироҳматика Яаа Арҳамар-Роҳимийн …

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

Бу кеча ой кўрилмагани учун Рамазон ойи 1 августдан бошланади

Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатуҳ Азиз ва муҳтарам биродарлар! Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда, Шаъбон ойининг 29 кунидан кейинги кечада янги ҳилол – Рамазон ҳилоли кўринишини кузатиб турилади. Агар анашу кеча янги ҳилол кўринмаса шаъбон ойининг 30 кечаси ҳисобланади.