Таъзия: Масжидул Ҳаромда вафот этган ҳожиларнинг шаҳидликлари қабул бўлсин

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Бугун Маккаи мукаррамада Аллоҳ азза ва жалланинг Ўз бандаларига юбориб турадиган синовларидан яна бири рўй берди. Хабарларда айтилишича, Масжидул-Ҳаромни кенгайтириш учун олиб борилаётган қурилишда юк кўтариш кранларидан бирининг қулаши оқибатида 102 нафар инсон ҳалок бўлиб, яна бир қанчаларига турли даражада жароҳатлар етди. Расмийларига кўра, кўтарма краннинг қулашига кучли шамол, ёғингарчилик ва чақмоқлар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳодиса юз берган пайти шамолнинг тезлиги соатига 83 километрга етган. Ушбу муносабат билан ҳурматли устозимиз Обидхон қори ака ва “Ислом Овози” таҳририяти номидан Ҳарамайни Шарифайн – Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварадек энг муқаддас диёрдаги мусулмон биродарларимизга, қолаверса барча Ислом умматига ўз таъзияларимизни изҳор этамиз. Аллоҳ таоло вафот этган ҳожи биродарларимизни шаҳидлар қаторида қабул…

Обид қорига ўқ узганликда айбланган шахснинг Швецияга экстрадиция қилиниши ортида нима бор?

Обид қори Назаровга суиқасдни бевосита бажарганликда гумонланаётган шахс Швецияга экстрадиция қилингани турли саволларнинг юзага чиқишига сабаб бўлди. Бу саволларга Қурултой эшиттиришида Россия¸ Швеция ва ўзбекистонлик экспертлар иштирокида жавоб изладик. Қурултой бош мавзусини эса Обид қорига ўқ узганликда айбланган кишининг экстрадиция қилиниши ортида нима бор¸ деган савол белгилади. 2012 йил февралида содир этилган сиуқасдни тергов қилаётган прокуратура терговчиси Кристер Петерссоннинг Озодликка айтишича, Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковский Швецияга 25 август куни РоссияданШвецияга келтирилган. Ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февраль куни Швециянинг Стромсунд шаҳридаги уйи йўлагида отиб кетилган эди. Юрий Жуковскийнинг ўзбекистонлик имомга қилинган сиуқасдга алоқадорилиги ҳақидаги илк иддаолар 2012 йилда бу иш юзасидан ўтказилган маҳкамада илгари сурилган эди. Бундан 3 йил олдин суиқасдга учраган…

Суиқасдда гумонланган Юрий Жуковский Швецияга келтирилди

Суиқасд ижрочиси деб кўрилаётган кимса Юрий Жуковский (чап тарафда) ва унга ёрдам берган кимса Баҳодир Пўлатов Швеция ҳуқуқ тартибот идоралари ва ОАВ ларидан олинган маълумотга кўра, устозимиз Обидхон қори Назаровга уюштирилган суиқасдда асосий гумондор шахс деб топилган Юрий Жуковский 2015 йил 25 август куни кечқурун Россия ҳукумати томонидан Швецияга экстрадиция қилинган. Бугун эрталаб Швеция ҳуқуқ тартибот идоралари қори аканинг ўғиллари Довудхонга боғланиб, бу воқеа тафсилотлари билан уни таништирган. Хавфсизлик хизматига кўра аслида Ўзбекистон фуқароси бўлган Юрий Жуковский жорий йилнинг январ ойида Россияда қўлга олинган. Шу вақт орасида Швеция ва Россия ҳукуматлари ўртасида гумондорни жиноят содир этилган мамлакатга топшириш бўйича махфий музокаралар олиб борилган. Бир қанча уринишлардан кейин ниҳоят икки томон келишувга эришиб, Жуковскийни Швецияга экстрадиция…

Ийдул-Фитр муборак! (2015 йил 17 июл жума куни ҳайит)

Саудия Арабистонидан олинган хабарларга кўра, бир неча дақиқалар муқаддам шаввол ойининг ҳилоли кўриниб, олий маҳкама томонидан расман тасдиқланди ва эртага – жума Ийдул-Фитр куни, деб эълон қилинди. 1436 ҳижрий йилнинг 1 шавволи, 2015 йил 17 июл муборак Рамазон ҳайити кунидир. Ушбу улуғ муносабат билан барча мусулмонларни Ийди Рамазон байрами билан табриклаймиз. Бутун Ислом умматига, айниқса, Фаластин, Бирма, Ироқ, Сурия, Яман, Ўзбекистон ва бошқа барча мазлум мамлакатлар аҳлига ҳидоят, нусрат ва баракотлар тилаймиз. Аллоҳ таоло тутган рўзаларимизни, адо этган таровиҳ намозларимизни ва барча солиҳ амалларимизни Ўз даргоҳида мақбул айласин … Оз фурсат ичида ниҳояланиб, Аллоҳ амри билан кифояланиб, Тарк этди бизларни саноқли кунлар, Таровиҳ, тиловат, мароқли тунлар… Келганда дунёдан кетар вақтимиз Ёр бўлсин илоҳо, иймон-бахтимиз! Ўшал…

Улуғ олим шайх Раҳматуллоҳ Арконий 94 ёшда вафот этдилар – Аллоҳ Ўз раҳматига олсин –

  Чап тарафда Шомуҳаммад домла, ёнларида шайх Раҳматуллоҳ Арконий раҳимаҳуллоҳ Бугун 1436 ҳижрий сана Рамазони карим ойининг 18-кечаси (2015 йил 4-июл шанба куни) Мадинаи мунаввара шаҳрида буюк уламо шайх Раҳматуллоҳ Арконий 94 ёшларида фоний дунёни тарк этиб, охиратга риҳлат қилдилар. “Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн”, Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олсин. Шайх Раҳматуллоҳ Арконий раҳимаҳуллоҳ Бирма – Аракан диёрида таваллуд топганлар. Йигитлик даврларида Ҳиндистон ва Покистон диёрларига сафар қилиб, ўша ернинг буюк алломалари ҳузурида таҳсил олганлар. Тахминан 1950 йили устозларининг рухсати билан, Маккаи мукаррамага сафар қилиб ҳаж қиладилар. Ундан сўнг Мадинаи мунаввара шаҳрини ватан тутадилар. Ўтган 60 йил давомида Мадинаи мунавварада таълим-тарбия соҳасида қўлларидан келганича ҳаракат қилиб яшаганларидан сўнг, мана бугун охиратга риҳлат қилдилар. Аллоҳнинг…

Шаъбон ойи бошланди

Саудия Арабистонидан келаётган хабарларга қараганда, бугун (2015 йил 18 май душанба куни) кун ботишига яқин Шаъбон ойи ҳилолини кўришга муваффақ бўлинди. Шунга биноан, яна Аллоҳнинг марҳамати ила Рамазони карим остонасига етиб келдик, алҳамду лиллаҳ. Бухорий, Муслим ва бошқа муҳаддис имомларнинг ҳадис тўпламларида ривоят қилинади, Оиша онамиз айтадилар: عن عائشة رضي الله عنها قالت: “ما رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم استكمل صيام شهر إلا رمضان ، وما رأيته أكثر صياما منه في شعبان”. رواه البخاري ومسلم. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойидан бошқа бирор бир ойни (бошидан охиригача) мукаммал тарзда рўза тутганларини кўрмаганман. Шаъбон ойидан бошқа ойларда эса Шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганларини кўрмаганман”. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаъбон ойининг…

Устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф боқий оламга риҳлат қилдилар

“Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун”. Оммавий ахборот воситаларида тарқаган хабарларга кўра, бугун – 2015 йил 10 март сешанба куни ўзбекистонлик таниқли уламо шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 63 ёшда бу фоний дунёдан боқий оламга, меҳрибон Аллоҳ таолонинг ҳузурига риҳлат қилдилар. Парвардигоримиздан илтижо қилиб сўраймизки, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини Ўз раҳматига олиб, қабрларини кенг қилсин, Охиратда жаннатга дохил этиб, олий мақомларга кўтарсин. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари имом Бухорий номидаги Ислом Олий маъҳадида устозимиз Обидхон қори акага таълим берган устозлардан бири эдилар. Шайх ҳазратларининг Ўрта Осиё мусулмонларининг ҳуқуқлари, диний таълим ва маданиятни тиклаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари барчага маълум. Ушбу қайғули муносабат билан шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратларининг оила аъзолари, яқинлари ва барча мухлисларига чуқур…

Эй меҳрибон Парвардигор! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун биз мусулмонларга ёрдам бер!

Ҳурматли биродарлар! Барчангизга маълумки, ҳар бир инсон Ислом динига кириб, дунё ва охират саодатига эришиши, дўзахдан нажот топиши учун икки шаҳодат калимасига иймон келтириши фарз: 1. Ягона Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, Аллоҳ таолонинг Ўзи ибодатга ҳақли бўлган Яккаю Ягона Илоҳдир. 2. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Аллоҳнинг бандаси ва расули – элчисидир. У зотга Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин. Шундай экан, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳуқуқларини илму ҳикмат асосида ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмон учун энг шарафли бурчлардан биридир. Биз ҳам иншоаллоҳ қўлимиздан келганича, бугунги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган жиноят – Аллоҳ таолонинг энг улуғ элчиси бўлган зотни масхара қилиш каби воқеаларга ўз муносабатимизни билдиришга, Ислом ва мусулмонларнинг энг зарур ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида,…

“Суиқасдлар тўхтатилсин!”

2015 йил 11 январ якшанба куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида мингдан зиёд туркиялик ва туркистонликлар, хусусан ўзбекистонлик муҳожирлар ўзбек ҳукуматининг аёвсиз зулмларига қарши ўз норозиликларини изҳор этиб намойиш ўтказдилар. Тадбир “Туркистан-Дер” халқаро туркистонликлар ҳамкорлик жамияти, “Мазлумдер” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Шарқий Туркистон Маориф уюшмаси томонидан уюштирилган. Намойишда иштирок этган ватандошларимиз ўзбек махфий хизматлари томонидан мусулмонларга қарши олиб борилаётган қатлиом ва халқнинг зиёли инсонлари ҳаётига уюштирилаётган суиқасдларга беэътибор бўлмасликни яна бир бор талаб қилиб чиққанлар. Мустабид ҳукумат томонидан мамлакат фуқороларига нисбатан узоқ йиллардан буён амалга ошириб келинаётган оғир жиноятларнинг аянчли намуналари сифатида 2011 йил Россияда мухолифат фаоли Фуад Рустамхўжаев отиб кетилиши, 2012 йил Швецияда шайх Обидхон қори Назаровга нисбатан уюштирилган суиқасд ҳаракати ва Туркиядаги сўнги қотилликлар ёдга…

Мазлумлар ёрдамига шошилинг, ўзингиз учун зарур!‏

Азиз биродарлар! Ҳаммамизга маълумки, Сурия халқи бир неча йилдан буён Башшар Асад ҳукуматининг қатағонларидан азоб чекишмоқда. Айниқса қиш фасли келиши ортидан уларнинг аҳволлари янада оғирлашиб кетади. Бомбалар остида ўлмай қолган болалару қизлар, аёллару эркаклар, ёшлару қариялар совуқда музлаб вафот этишлари хавфи кучайиб бормоқда. Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда мусулмонлар бир-бирлари билан бир тану бир жон бўлишларига қайта-қайта таъкидлаб буюрилган. Ҳатто мусулмон бўлмаган баъзи миллатлар ўзларининг ёрдам қўлларини чўзаётган бир пайтда биз – мусулмонлар инсоний жиҳатдан ҳам жим ўтиришимиз асло мумкин эмас. Дунёнинг қаерида бўлмасин, мазлум инсонларга имкон қадар ёрдам беришга харакат қилмоғимиз зарур. Аминмизки, муҳтож инсонларга холис Аллоҳ учун ёрдам берсак, шу дунёда ҳам Охиратда ҳам ўзимизнинг фойдамиз учун бўлади, Саховатли Парвардигоримиз чексиз ажр-савоблар тайёрлаб қўйган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ансорийларни мақтаб…