Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-12-18: Умматнинг Исломга қизиқиши қандай? Нусрат келишини кутса бўладиган даражадами?

Ўзбек халқининг аксарият қисми кўпроқ нималарга қизиқиб яшамоқда? Нафақат ўзбеклар, балки кўпчилик мусулмон халқларнинг бугунги кунда Ислом динига бўлган қизиқишлари қай даражада? Агар шуни била олсак Аллоҳнинг нусрати қачон келишини тахмин қилишимиз мумкин, валлоҳу аълам: Яқинда ББС ўзбек хизмати Ўзбекистонликлар Фейсбукда энг кўп нимадан баҳслашаётгани ҳақида бир мақола эълон қилди. Бу мақола ўзбекларнинг Фейсбўкдаги ҳаёти ҳақида бўлса ҳам, аммо у ҳақиқий воқелик қандай ҳолда эканига ишора қилувчи бир мисол бўла олса керак. Хабарда ўзбеклар ўткан бир йил мобайнида энг кўп қизиққан 10 та мавзу зикр қилинган бўлиб, минг афсуски, у ерда Ислом дини мавзуси биринчи ўринни эгалламаган эмас, балки ҳатто юқори ўнликка умуман кирмаган, Аллоҳул-Мустаъан. Энг ачинарлиси, бу ўнликка кирган мавзуларнинг баъзилари инсон умрини бекордан…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-11-24: Исломий давлатни уламолар бошқариши шартми ?

“Исломий давлат қуриш ғоя эмас, восита холос” дегани “мусулмон киши фақат шахсий ибодатлар билан чекланиши керак, жиҳод ёки сиёсий кураш шарт эмас” дегани эмас, асло. Жиҳод ҳам, сиёсий кураш ҳам ва давлат қуриш учун лозим бўлган бошқа барча соҳалар, ҳамма-ҳаммаси зарур, шак-шубҳасиз. Лекин ҳар бир ишнинг ўз ўрнини, даражасини, заруратини, меъёрини билиб, ўрганиб, илм билан, ҳикмат билан ҳаракат қилиш лозим ва бунинг учун албатта раббоний уламолар билан биргалашиб иш олиб борилиши даркор. Ким бундай нозик майдонларда ноўрин ҳаракат қилиб қўйса зарари кўпчиликка тегади ва тегаябди, шунинг учун қайта-қайта таъкидланяптики, доимо уламолар билан маслаҳат қилиб йўл тутиш ва қилиб қўйилган хатоларни қайта такрорламаслик учун камчиликларимизни тузатиб боришимиз зарур. Фақат битта-иккита уламонинг илмлари ва маслаҳатлари билан кифояланиш…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-11-21: Исломий давлат қуриш ғоями ёки восита ? Оддий мусулмон киши бу борада нима хизмат кўрсатиши лозим ?

Исломий давлат қуриш ғоями ёки восита ? Оддий мусулмон киши бу борада нима хизмат кўрсатиши лозим ? (Меҳмон туйғулар силсиласидан)   – Исломий давлат хоҳ яқин келажакда тиклансин, хоҳ тикланмасин, бу энг асосий масала эмас. – Энг асосий масала: ҳар биримиз Аллоҳнинг ҳузурида шахсий ўзимиз Исломга қандай амал қилганлигимиз ҳақида жавоб беришимизни ўйлашимиз ва бу дунёда Ислом ва мусулмонлар учун қўлимиздан келганича холис ният ва илму ҳикмат билан хизмат қилиб олишимиз. – Ҳар биримиз қаерда бўлсак ҳам атрофимиздаги мусулмонларнинг бирлигини сақлашда, бир-бирларига муҳаббатли, раҳм-шафқатли, кечиримли бўлишларида ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. – Каттаю кичик, барча муаммоларни ҳал қилишда Ягона Аллоҳга ёлвориш билан бирга, ишончли аҳли илмлардан доимо маслаҳат сўраган ҳолимизда қадам ташлашимиз керак. Айниқса турли туман…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-11-05 : ( Қачон бирлашамиз ? )

(Шайх Сайфуллоҳ Носир –ҳафизаҳуллоҳ- бир-бири билан тортишиб юрганларга ёзган насиҳатларидан эркин сайланма)   Мусулмонлар қачон ихтилофли масалаларда кенгюрак, ҳазмли бўлсалар, иттифоқли масалаларда ҳамжиҳат бўлсалар, бир ёқадан бош чиқарсалар, ўшандагина улар душман қўрқадиган енгилмас кучга айланадилар. Ихтилофли масалаларда тортишаверсалар, иттифоқли масалаларда бир-бирларини тушунмасдан турли иборалар билан ўзларини бир-бирига тескаридек кўрсатиб, фикрда, йўлда мувофиқ бўлмаганларга мағзава ағдараверсалар, мусулмонлар ҳоли янада аянчли бўлаверади. … Ҳаммамиз бир Аллоҳнинг розилиги учун, унинг суюкли пайғамбарига ҳақиқий издош бўлиш учун, у зот келтирган ҳақ дин, ҳақ шариат барча тафсилоти ила ҳаётимиз маёғи бўлиши учун қайғураётган кишилармиз-ку. ]Баъзи мусулмонлар[ “Ислом сиёсат дини эмас, одоб-ахлоқ динидир” деганда, Исломда одоб-ахлоқ жуда баланд ўринда, уни рўёбга чиқармасдан Ислом ҳукмини кишилар устидан юрита олмаймиз, деган маънода айтади….

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-10-5: Зулҳижжа ойининг ҳилоли кўринди, келаётган Ийдул-Азҳо байрамингиз муборак бўлсин

Саудия Арабистони ва бир неча мусулмон мамлакатларда Суннатга мувофиқ тарзда янги ҳилол чиқишини оддий инсон кўзи билан кузатилади. Бугун Саудия олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи кирганини расман эълон қилди. Ушбу муносабат билан ҳар бир минтақадаги мусулмонлар жамоати ўзаро бирликларига мустаҳкам бўлишлари лозимлигини эслатамиз. Ҳайит кунини таъйинлашда ҳар бир давлат аҳолиси ўша ердаги аксарият мусулмонлар билан бирга бўлишлари муҳим. Мусулмонлар фалончи кун деб келишган кунлари шаръий эътиборга ўтиши ҳақида саҳиҳ ҳадис ҳам мавжуд. Ҳаттоки ой кўринишига нисбатан хато қилиб қўйишса ҳам, бунинг зарари йўқ, мусулмонлар жамоати билан бирга бўлиш зарур. Эътиборли уламолар Қуръону Суннатда собит бўлган Шариатнинг умумий қоидаларига биноан шундай фатво беришган. Бу каби масалалар мусулмонлар сафини бўлишга эмас, бирлаштиришга хизмат қилиши лозим. Келаётган Ийдул-Азҳо байрами…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-08-30: Шайх Абдурраҳмон Ас-Сумайт раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётларидан қисқа лавҳалар

1947 йил 15-октябрда таваллуд топган машҳур шайх Абдурраҳмон Ас-Сумайт 2013 йил 15-августда вафот этдилар. Кувайтлик бу шайх ҳам кучли дўхтир, ҳам Ислом даъватчиси бўлган аҳлиилм, ҳамда инсонпарвар аҳлихайр, саховатли бой-бадавлат инсон эдилар. Африканинг энг чекка жойларини узоқ йиллар мобайнида айланиб юриб, ўша ердаги халқларга ҳам моддий ҳам маънавий ёрдам беришлари сабабли ўн миллиондан зиёд инсон Ислом динини қабул қилган. Аллоҳ шундай инсонларни кўпайтирсин ва бу шайхни Ўз раҳматига олган бўлсин … Шайх Абдурраҳмон Ас-Сумайт раҳимаҳуллоҳ каби буюк инсоннинг ҳаёти бн танишадиган бўлсак биз нақадар нотовон, дангаса, бесабр, шошқолоқ, аҳмоқ инсонлар эканлигимизга гувоҳ бўлиб, ўзимизни ислоҳ қилишга жиддий ҳаракат қилишимиз зарурлигини тушуниб етамиз. Шайх Абдурраҳмон Ас-Сумайтнинг қуйидаги ишларини бажариш учун инсонда энг аввало Аллоҳга бўлган ихлос…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-04-22: Довудхон Назаров: “Ҳақни яшириш энг оғир гуноҳлардандир”

Довудхон Назаров 1986 йил Наманган шаҳрида таваллуд топган. У – таниқли ўзбекистонлик имом Обидхон қори Назаровнинг ўғли. Довудхон дастлабки диний таълимни оилада бувиси Муҳаррамхон ая тарбиялари остида ва Наманган шаҳридаги бир неча ҳужраларда, сўнгра ўз отаси қарамоғида олган. 1993-2004 йилларда Наманганда, кейинроқ Тошкентда ўрта мактабда ўқиган. У ўзининг ўқув йиллари отасининг мамлакатдаги диний фаолияти туфайли оила-аъзоларига тинимсиз тазйиқлар авжга олган пайтга тўғри келганини айтади. Бу эса, Довудхонга кўра, бетаъсир қолмаган. 1998 йил отаси Обидхон қори Назаров ўзбек ҳукумати таъқибларидан яширинишга мажбур бўларкан, оила ҳаёти кескин ўзгариб кетади. Довудхон аввалига Ўзбекистонда, кейинчалик Қозоғистонда ҳеч кимга билдирмаган ҳолда отасининг доимий ҳамроҳи бўлган. Бу вақт мобайнида Довудхон диний ва дунёвий илмни мустақил равишда олишига тўғри келади. Айни пайтда…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-02-22: Обидхон қорига суиқасд қилинганининг бир йиллигига намойишлар уюштирилди

Дунёнинг кўп мамлакатларида Ўзбек жамоалари томонидан таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига Швецияда суиқасд уюштирилганининг бир йиллиги муносабати билан норозилик намойишлари ўтказилди. Норозилик намойишлари Обидхон қори яшаб келган ва унга суиқасд амалга оширилган Швецияда ҳам бўлиб ўтган. Намойишчилар пойтахт Стогольм парламенти олдида тўпланиб, Обидхон қорининг ҳаётига қасд қилмоқчи бўлганлар топиб жазоланишини талаб қилишган. норозиликларда Обидхон қорининг мухлислари, мухолифат аъзолари ва Швециядаги ўзбек қочқинлари вакиллари қатнашишган. 22 февралда АҚШ, Британия, Туркия, Австралия, Канада, Дания, Голландияда ўзбек жамоалари норозилик намойишлари ташкил қилишади. Обид қори Назаров ўтган йил шу куни Швециянинг Стромсунд шаҳарчасидаги ўз уйидан масжидга бораётганида номаълум кишилар томонидан отиб кетилган эди. Швеция маҳкамаси ўзбекистонлик эр-хотинни 55 ёшли Обидхон қори Назаровга суиқасд қилишни уюштиришда гумон қилган….

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2013-02-01: ПРЕСС-РЕЛИЗ

Имом Обидхон Назаров ҳаётига суиқасдни жиддий текшириш талабида ўтказиладиган пикет муносабати билан ПРЕСС-РЕЛИЗ 2013 йилнинг 22 феврал куни дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи ўзбек диаспораси вакиллари бундан бир йил олдин таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани муносабати билан норозилик пикетлари ўтказишади. Устозимиз Обидхон қори акага нисбатан суиқасд уюштирилганига бир йил тўлар экан, афсуски, шу кунгача ушбу жиноятни ижро этган, унга ёрдам берган ва уларга буйруқ бериб, уларни молиявий таъминлаган кимсаларнинг биронтаси ўз қилмишига яраша жазо олгани йўқ. Турли давлатларда уюштириладиган тадбирларга қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлди: Суиқасд ижросига бевосита ёрдам берган Ўзбекистон фуқаролари Нодира Аминова ва Баҳодир Пўлатовлар прокуратура тақдим этган очиқ-ойдин фактларни инобатга олмай, Остерсунд маҳкамаси томонидан озод этилгани; Сундсвалл шаҳри апелляцион маҳкамасида прокурор…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

2012-10-26: Бугун Жума куни Ал-Азҳо байрами (Қурбон ҳайити) муборак бўлсин

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Азиз ва муҳтарам биродарлар, Ислом оламидаги барча мўмин-мусулмон ака-ука, опа-сингиллар, барчаларингизни бу улуғ айём билан чин дилдан қутлаймиз! Раҳмону Раҳим бўлган Парвардигоримиздан Ислом умматига ушбу муборак кунларда мағфират ва нусрат  ато қилишини сўраймиз. Ҳажга борган ҳожи биродарларимизнинг ҳажларини ҳажжи мабрур этиб қабул айлашини умид қиламиз. Дунёнинг турли бурчакларидаги аҳли Ислом, аҳли Иймон бўлган мазлум ва мазлумаларга нажот ва ғалаба, беморларга шифои комил, муҳожиру мужоҳидларга собитқадамлик ва нусрат насиб бўлсин. Ва соллаллоҳу ва саллама алаа Набиййина Муҳаммад ва алаа аалиҳи ва соҳбиҳи ва ман табиъаҳум би иҳсаанин илаа Явмид-дийн. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ