Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

Каҳф сурасидан дарслар силсиласи: Одам алайҳиссалом ва иблис алайҳиллаънаҳ қиссасидан ибратлар

Ассалому алайкум  … Азиз ва муҳтрам биродарлар … Каҳф сурасидан ўрганаётган дарсларимизда давом этамиз. Бугун иблис алайҳиллаънаҳ Аллоҳнинг буйруғига қарши чиқиб, Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортганидан ибратлар оламиз. Аллоҳ таоло Каҳф сурасида бу қиссқанинг хулосасини зикр қилади ва ундан ўрганишимиз лозим бўлган дарсни эслатиб шундай дейди: {وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ كَانَ مِنَ الْجِنِّ فَفَسَقَ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِ أَفَتَتَّخِذُونَهُ وَذُرِّيَّتَهُ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِي وَهُمْ لَكُمْ عَدُوٌّ بِئْسَ لِلظَّالِمِينَ بَدَلًا} “Эсланг, (эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам), фаришталарга: “Одамга сажда қилинг”, дейишимиз билан сажда қилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйинсунишдан бош тортди. Энди сизлар (эй Одам болалари), Мени қўйиб, уни (яъни, иблисни) ва зурриётларини дўст тутасизларми?!…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

МАДАНИЯТ ва ТАРАҚҚИЁТ тушунчаларига чизгилар (биринчи қисм)

Шайх Солиҳ ибн Абдураҳмон ал-Ҳусаййин – раҳимаҳуллоҳ – (Ҳарамайн ишлари собиқ раиси, Саудиялик машҳур уламо) Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбарига дуруду саломлар бўлсин. Машҳур тарихчи Арнолд Тойнби башарият ўз тарихи давомида турли маданият (цивилизация)ларни бошидан кечирганини, аксари инқирозга йўл тутиб, қолганлари ҳам заволга юз тутаётгани ҳақида сўзлаб, инқирозга асосий сабаб – урушлар ва табақачилик эканини таъкидлар экан, таажжуб-ла шундай дейди: “Кўзимизни очиб қарасак, бизнинг маданият (цивилизация) ҳам бу аянчли оқибатдан омонда эмас экан, ушбу ҳақиқатни қандай қилиб кўрмай юрганимизга ҳайронман”. (Civilization on Trial китоби, 38-бет). Табиий, башарият тарихида ўтган маданиятлар ҳақидаги маълумотлар бир хил тарзда келган эмас. Баъзилари ҳақида батафсил ва тўлиқ маълумотлар бўлса, баъзиларининг фақат номларигина учрайди, холос. Бошқаларига қараганда етарлироқ тарихга эга бўлган…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

Каҳф сурасидан дарслар силсиласи: “Соҳиби жаннатайн” қиссасидан ибратлар

Ассалому алайкум  … Азиз ва муҳтрамаб биродарлар … Каҳф сурасидан ўрганаётган дарсларимизда давом этамиз. Ўткан ҳафталарда Асҳобул-Каҳф қиссаларидан баъзи ибратларни ўргандик. Улар ширку хурофотлар, фитна-фасодлар ва зулму туғёнлардан қочиб, бир тоғдаги ғорда беркиниб, Ягона Аллоҳга дуо-илтижолар қилиб нажот топган эдилар. Уларнинг ҳикояларидан энг асосий оладиган фойдамиз, фитналар кўпайиб, одамлар турли фирқаларга бўлиниб кетган замонларда, қайси жамоат ҳақ устида эканини билолмай қолган киши Тавҳид – Ягона Аллоҳга сиғиниш  ва У Зотга ёлвориб ибодат қилишни лозим тутса, У Зотдан тўғри йўлга бошлашини илтижо қилиб сўраса, худди Асҳобул-Каҳфга насиб бўлгани каби, унга ҳам одамларнинг хаёлига келмаган томондан нажот ва ҳидоят келади, дунё ва Охиратда олий мартабаларга кўтарилади. Каҳф сурасида зикр қилинган бешта қиссадан иккинчиси: “Соҳиби Жаннатайн” қиссасидир. “Соҳиби…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

Каҳф сурасидан олинадиган дарслар силсиласи: Асҳобул-Каҳф итларидан икки дарс

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм  Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракотуҳ Азиз ва қадрдон биродари азизлар Бугун муборак Жумъа куни. Каҳф сурасидан олинадиган дарсларни яна давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Бугунги суҳбатимизда Асҳобул-Каҳфга ҳамроҳ бўлган ит қиссасидан ибрат оламиз. Маълумки, Асҳобул-Каҳф куфру туғёнга ботган қавмдан қочиб, ҳижрат қилиб кетишаётганда йўлда уларга бир ит ҳам эргашиб олади ва шу туфайли Асҳобул-Каҳфга ёғдирилган Аллоҳнинг баракотидан анашу ит ҳам насибадор бўлади. Бу ит доимо Асҳобул-Каҳф билан бирга қиёматгача мақтов билан зикр қилиниб, уни ёдга олган ояти карималар тиловат ва тафсир қилиб юрилади. Бу ит Асҳобул-Каҳфга эргашиб олгани учун Аллоҳ таоло уни Ўзининг энг буюк китоби бўлмиш Қуръони каримда бир неча марта “КАЛБУ-ҲУМ” деб такрор-такрор Асҳобул-Каҳфга нисбат бериб зикр қилди. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

ҲАДИСЛАР ГУЛБОҒИ – БОЛАЖОНЛАР УЧУН – (1 – 8)

ҲАДИСЛАР ГУЛБОҒИ (1 – 8) (Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифойи комил ато этсин – ) * Рисоланинг аудиоматнини Обидхон қори ака овозлари билан ёзилган аудиоматнини ВИНРАР ҳолида шу ердан юклаб олишингиз мумкин: Ҳадислар гулбоғи: Ҳадислар гулбоғининг аудиоматнини юклаб олиш Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ота-оналар ва мураббийларга Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Маълумки, Ислом динимизнинг асосини ташкил қиладиган биринчи манба Қуръони карим бўлса, иккинчи асос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари ва суннатларидир. Ҳадислар Қуръони каримнинг шарҳи ва Ислом динимизнинг амалий дастури бўлиб хизмат қилади. Биз Қуръони каримга ва Исломга қандай амал қилишни Расулуллоҳнинг ҳадислари асосида ўрганамиз. Ҳадислар ёшларимиз ва фарзандларимизнинг таълим ва тарбиясида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Расулуллоҳнинг сўзларида катталар ҳаётининг ҳам,…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

“Асҳобул-Каҳф”дан бир дарс

– Бугун муборак ва улуғ Жумъа куни. – Жумъа куни Каҳф сурасини ўқиш фазилати ҳақида баъзи муҳаддис уламолар саҳиҳ санаган “Каҳф сураси жумъадан жумаъгача нур бўлади” деган маънода ҳадиси шариф бор. – Яна бир неча саҳиҳ ҳадисларда Каҳф сурасининг бошқа фазилатлари собит бўлган, жумладан бир ҳадисда Каҳф сурасининг аввалги ёки охирги 10 оятини ўқиш Дажжол фитнасидан сақлаши башорат берилган. – Каҳф сураси Асҳобул-Каҳфнинг ибратларга тўла бўлган қиссалари туфайли ушбу ном билан номланган. – Каҳф дегани тоғдаги ғор деган маънода. – Қиссанинг хулосаси шуки, ўз қавмларини Ягона Аллоҳга сиғиниб яшашга даъват қилган бир неча йигитни кофир қавм ўлдириб юбормоқчи бўлишганда, бу йигитлар фитналар билан тўлган ва ҳақ Динга душман бўлган бу жамиятдан ҳижрат қилиб кетишга мажбур…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш ва Аллоҳнинг макридан қўрқиб туриш

Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишнинг маъноси нима? (1) Савол: Аллоҳга бўлган гумон ҳақидаги ҳадис билан “Аллоҳнинг макридан фақат кофир қавм ҳотиржам бўлади”, деган оят ўртасида қандай амал қиламиз? Мисол учун Аллоҳдан яхши гумонда бўлиб, Аллоҳ асрайди, деб, хотиржам юрамизми ёки Аллоҳнинг макридан қўрқиб, хотиржам бўлмаймизми? Чунки Аллоҳ бу оятда айтаяпти-ку, “Фақат кофирлар Аллоҳнинг макридан хотиржамдирлар”, деб. Шу масаланинг фарқини айтиб беринг, илтимос. Аллоҳ қалбингизни илм нурига тўлдирсин ва Ўзи асрасин. Раҳмат. Абдурраҳим.     Шайх Обидхон қори жавоблари – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этиб, Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин – Аллоҳ таоло яхши тилакларингизни ижобат айласин ва сизга ҳам фойдали илмлар ато қилсин. Сиз сўраган савол ҳар бир мусулмоннинг эътиқодида муҳим ўрин эгаллайдиган икки…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

Ҳақ йўлни қандай танилади?

Савол: Менинг бир яқин биродарим Хизбуттаҳрирга аъзо бўлибди. Мен билан анчадан бери баҳс қилади ва мени ҳам қўшилишимни хоҳлайди. Мен баъзи уламоларнинг “Бу – адашган гуруҳ”, деб айтганларини эшитган эдим. Аммо Ҳизбуттаҳрирнинг айнан қайси фикрларда адашганини билмайман ва биродарга нима деб жавоб қилишга бошим қотади. Ҳизбуттаҳрирчилар ақидада адашганми? Айнан нимада адашганликларини, нима учун бу гуруҳга қўшилмаслигим лозимлигини менга тушунтириб берсангиз, илтимос. Аллоҳ рози бўлсин. З.   Шайх Обидхон қори жавоблари – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этиб, Ўз ҳифзида асрасин- Аллоҳ таоло сизларни ҳам, бизни ҳам ҳақ йўлга бошласин. Биз учун ҳозир Ҳизбуттаҳрирнинг хатолари хақида гапиришга киришиш вожиб эмас. Балки биз учун ҳам, сиз учун ҳам Исломни яхшироқ билиш ва ўргатиш вожиб. Дунёдаги кўп…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

Аллоҳ бизни нима учун яратган?

Иброҳим деган биродаримиздан савол: Илтимос, менинг саволим балки жуда  ёмондир. Шунинг  учун  олдиндан  узр сўрайман. Аллоҳ бизни  яратганига шукрлар бўлсин. Кўп маърузаларда “Бизни синов учун яратган, олдиндан билувчи”, деймиз. ОЛДИНДАН  БИЛСА, ЯРАТИШДАН  МАҚСАД НИМА?   Шайх Обидхон қори жавоблари – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этиб Ўз ҳифзида асрасин – : Инсон билмаган нарсасини албатта сўраб ўрганиши лозим. Ҳақни таниш ва амал қилиш учун инсон савол бериш билан бир қаторда мунтазам ва тартибли равишда илм олиши зарур. Сизнинг саволингизнинг жавобида икки нуқтани қисқа ва лўнда таъкидлаш зарур, деб ўйлаймиз. Биринчиси шуки, Аллоҳ бизни якка Ўзига ибодат қилишимиз учун яратган. Иккинчиси – Аллоҳ Ўзининг қиладиган иши юзасидан сўралмайди, балки бандалар қилган ишлари юзасидан сўраладилар. Биринчи масаланинг…

Warning: Undefined array key "custom_meta_video" in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12 Warning: Trying to access array offset on null in /customers/8/2/2/talaba.biz/httpd.www/uzbek/wp-content/themes/News-Red-theme/category.php on line 12

Салафлар ихлосидан намуналар

(Шайх Сайфуллоҳ Носир) Маълумингизки, ихлос (амалларни фақат Оллоҳ учун, холисан лиллоҳ бажариш) банда амалининг негизини ташкил қилади. Ихлос йўғрилмаган иш, дунё илинжларидан бири қўшилиб қолган амал нечоғли улкан ва залворли, одамлар кўзига жуда ажойиб ва ёрқин кўринса-да, Оллоҳ ҳузурида фойда бермайди, тарози босмайди. Хўш, ўтганларимиз нималар қилар эдилар, амаллари ихлосли бўлиши учун нима чоралар кўрардилар? Келинг, шу ҳақда келган ривоятлардан баъзиларига кўз ташлаб ўтайлик. Имом Зайнул обидин (обидлар зийнати) лақабини олган Али ибн Ҳусайн кечаси алламаҳал бўлганида елкасига қоп ортиб, камбағаллар эшиги олдига билдирмасдан нон, таом тарқатиб чиқарди. Амр ибн Собит шундай дейди: Али бин Ҳусайн вафот этганида уни ювувчи кишилар елкасида қора чуқур изни кўрдилар. “Бу нима?” деб ҳайрон бўлишганида у кишини таниган баъзилар…